Главная / Жамият / Ваксина олганлар коронавирус юқтиришда давом етиши нечоғлик рост?

Ваксина олганлар коронавирус юқтиришда давом етиши нечоғлик рост?

Ижтимоий тармоқларда кўпинча мана шундай фикрлар ҳам янграб турибди: коронавирусга қарши ваксина олган инсон инфексияни ваксина олмаган одамдек юқтиради ва тарқатади, шу сабаб бировнинг ваксина олганидан бошқаларга фойда нима?

[каптион ид=”аттачмент_580135″ алигн=”алигнноне” wидтҳ=”650″]Vichan Poti / Pacific Press / SIPA / Scanpix / LETA Вичан Поти / Пакифик Пресс / СИПА / Сканпикҳ / ЛЕТА[/каптион]

Аслида емланган киши инфексияни ваксина олмаган одам сингари тарқатмайди асло. Бунинг аксини такидлаётганлар ўзларининг шакҳсий фикрларигагина таянишмоқда, бу фикрлар асосида ҳеч қандай назарий асос ёки далилловчи база йўқ.

Кўпинча ёшлар «менда КОВИДга чалиниб касалкҳонага ётиш еҳтимоли шундоқ ҳам паст, ваксина мени коронавирус юқишидан, ваксиналанмаганлар сингари инфексия тарқатишдан асрай олмас екан, унинг менга нима кераги бор?» қабилида фикрлашади.

Мана шу босқичда нотўғри фикр шаклланади: «сингари инфексия тарқатиш». Ваксиналанмаганлар СИНГАРИ инфексия тарқатиш, дегани 100 нафар ваксиналанган ва 100 нафар ваксиналанмаган одам бир кҳилда вирус юқтириб олиши, бир кҳил вирус юкламаси — вирус консентрасиясига ега бўлиши ва бир кҳил сондаги одамларга уни юқтиришини англатади.

Биз вирус тарқатишни камайтириш борасида ваксина томонидан ишлаб чиқилган иммунитет тасир ўтказиши мумкин бўлган енг камида 4 босқичга егамиз:

  • юқтиришнинг ўзи;
  • вирус юкламаси;
  • бир кишидан иккинчисига юқтириш остонаси;
  • касалланиш аломатлари.

Келинг, бу лаҳзаларнинг ҳар бирини таҳлил қилиб кўрамиз.

Албатта, бу ўринда аслида жуда кўп бўлган далил-исботларни қалаштириб ташлаш ҳам мумкин, лекин оддий инсон буларнинг барчаси қандай кечиши, мекҳанизмни тушуниши мураккаб.

Лирик чекиниш тугади, енди моҳиятга ўтамиз.

1. Ваксинасиянинг вирус юқтириш жараёнига тасири

Вирус юқтириш жараёни ўзи қандай содир бўлади? Бошқа инсоннинг сўлак ва шиллиқ қаватларидан вирус аерозол зарралари орқали бизнинг шиллиқ қаватимизга ўрнашади. Кейин вирус епителиал ҳужайраларнинг АКЕ2 ресепторлари билан боғланиб, уларнинг ичига ёриб киради.

СҲунинг учун бу жараённинг олдини олиши мумкин бўлган препаратлар ишлаб чиқилган. Кҳўш, ваксина қай тариқа бу жараёнга тасир ўтказади?

Ваксина плазмада айланиб юрувчи ИгГ ишлаб чиқарилишини таминлабгина қолмасдан, шиллиқ қават сиртига бориб ўрнашувчи ИгА ишлаб чиқарилишини ҳам таминлайди.

Улар нафас йўллари шиллиқ қаватининг юқори қисми, сўлакда пайдо бўлиб, ўша ердаёқ коронавирусга қарши кураша бошлайди ҳамда уларнинг АКЕ2 ресепторлари билан боғланиши ва ҳужайрага ёриб кириши еҳтимолини пасайтиради.

Мана бу тадқиқотда ковиддан соғайганлар ва ваксина олганларнинг шиллиқ қавати ҳамда сўлагида антитаначалар миқдорини ўлчаш натижалари келтирилган. Пфизер ва Модерна ваксиналарининг икки дозасидан сўнг сўлакда САРС-КоВ-2 коронавирусига қарши нейтраллаштирувчи фаоликка ега ИгА топилади.

Мана бу ишда еса нейтраллаштирувчи ИгА’нинг бурун ва танглай шиллиқ қаватидаги консентрасияси баҳоланган — бурун шиллиқ қаватида уларнинг миқдори оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига нисбатан 15 баробар кўп бўлган, биз учун муҳими уларнинг қондан бошқа жойларда ҳам пайдо бўлиши.

Бу тадқиқотда еса Модерна ваксинасининг икки дозасидан сўнг шиллиқ қаватлардаги ИгА даражаси ўлчанган — уларнинг шиллиқ қаватдаги миқдори ваксиналашдан сўнг кўтарилиб, 6 ойдан сўнг пасайган.

Бу еса ваксиналанганларнинг бурун, томоқ-танглай шиллиқ қаватлари ҳамда сўлагида нейтраллаштирувчи антитаначалар борлиги ҳақидаги фаразларимизга исботдир, яни коронавирусга қарши улар вирус епителиал ҳужайраларнинг АКЕ2 ресепторларига боғланиб, ёриб киришидан аввалроқ кураша бошлайди.

Албатта, ваксиналанмаган ва ковид билан оғриб кўрмаган одамлар шиллиқ қаватларида бундай антитаначаларга ега емас, шу сабабли уларга коронавирус юқса ҳужайраларга ҳеч бир тўсиқсиз ўтиб олади ва ўзи каби миллионлаб вирусларни фаол кўпайтиради.

Кҳўп, буни тушуниб олдик. Навбатдагисига ўтамиз.

2. САРС-КоВ-2га қарши ваксинасиянинг вирус репликасиясига тасири

Яни коронавирус ваксиналанган ва ваксиналанмаган одамнинг организмида қандай кўпайишини ўрганиб кўрамиз. Чунки ҳар бир инсоннинг бошқа инсонларга қанча вирус заррачалари ажратиши айнан репликасияга боғлиқ.

Ваксиналангандан сўнг сизда ўзига кҳос Т-ҳужайралар (ўша ҳужайравий иммунитет) пайдо бўлади. У дарҳол вирусни танийди, зарарлаган ҳужайраларни ажратади ва уларни йўқ қила бошлайди, бу билан юқтириш онидан бошлаб коронавируснинг репликасион салоҳиятига зарба берилади.

Ҳали касал бўлиб кўрмаган ваксиналанмаганлар бундай ҳужайраларга ега емас, шу сабабли бундайлар вирус юқтирса иммун жавоб шакллангунга қадар — бу такҳминан 5–8 кун дегани — вирус организмда истаган нарсасини қилади, яни ўзига ўкҳшаган миллионлаб вирусларни нускҳалайди ва ҳеч нарса уларни бу йўлдан тўкҳтата олмайди.

Буни тасдиқловчи малумотлар ҳар бир ваксиналар бўйича жуда кўп. Мана, масалан биттаси — ваксина олганларнинг 100 фоизида 10-кунга келиб Т-ҳужайравий иммунитет ҳосил бўлади, айнан шу ҳужайралар вирусни йўқотиш билан тўғридан тўғри шуғулланади.

Иккинчи босқич тушунарли бўлди: ваксиналанганлар ўзига кҳос Т-ҳужайраларга ега бўлади, бу ҳужайралар коронавирус ҳамда у зарарлаган ҳужайраларни аниқлаб, йўқотади ва уларга миллионлаб янги вирусларни яратиш имконини бермайди. Ваксиналанмаган+касалликни кечирмаганларда бундай ҳужайра бўлмайди.

3. Ваксинасиянинг бир инсондан иккинчисига юқтиришга тасири

Бу пункт аввалгисига ҳам, кейингисига ҳам бироз ўкҳшаш, бироқ фарқли томонлари бор. Биринчи икки босқичдан малум бўлдики, бизда бошқаларга юқтириш мумкин бўлган вирус зарралари сони камроқ бўлади.

Вирус ҳавода учиб бошқа инсонга юқишдан аввал қаерда бўлади? Албатта, юқори ва қуйи нафас йўлларида, оғиз бўшлиғида (Бежиз ниқоб тақинг дейилмаяпти).

Нафас йўлларидаги вируснинг юқори консентрасияси (вирус юкламаси) бу инсон бошқа қанча кишига вирус юқтиришига тўридан тўғри боғлиқ.

Мана бу тадқиқотда касаллик аломатларига ега инсонда бурун-томоқ бўшлиғида вирус юкламаси аломатларсиз инсондагига нисбатан 2 баробар кўп бўлиши тасдиқланган.

Тўсиқларга қарамасдан вирус юқтирган инсонларда вирус юкламаси ваксиналанмасдан касалланганларга нисбатан камроқ бўлиши факти ҳам бунга исбот бўлади. Буни тушуниб олиш жуда муҳим: ваксиналангандан сўнг касал бўлганлар ва ваксиналанмасдан касал бўлганлар турлича сондаги инсонларга вирус юқтиришади.

Мисол учун, бу ерда ваксиналанган ҳолида касал бўлганлар (ёриб ўтувчи инфексия) ва ваксиналанмасдан касаллик юқтирганларга вирус консентрасияси таққоси. Ваксиналанган касалларда бу кўрсаткич паст, яни улар ваксиналанмасдан касал бўлганларга нисбатан камроқ вирус зарралари ажратиб чиқаришади.

Агар у камроқ зарра ажратса, демак бир кҳил шароитларда камроқ сондаги одамларни зарарлайди.

Буни ҳам тушуниб олдик. Енди сўнгги босқичга ўтамиз.

4. Ваксинасиянинг касаллик аломатларига тасири

Бу нима учун муҳим? Коронавирус ковидга сабаб бўлади — ковид йўтал, нафас қисиши билан кечадиган касаллик, бу симптомлар еса вирус тарқалишига тўғридан тўғри тасир ўтказади. Бу босқичда ваксина қандай тасир кўрсатиши мумкинлигини ўрганамиз.

Бу ерда аслида ҳаммаси жуда оддий — ваксиналанмаганлар ваксиналанганларга нисбатан симптомли ковид билан 5 марта кўпроқ оғришади — бунга исботлар талайгина, турли давлатлардан реал wорд дата.

Ҳа, ваксинага қарши кишилар касаллик аломати бўй кўрсатган касаллар дарҳол изолясияга олинади, улардан ҳамма чўчийди, симптомларсиз одамлар еса паст вирус юкламасига қарамасдан ҳамма ерда юраверишади, кўп одамлар билан учрашиб, алоқа қилишади, алал-оқибатда улар кўпроқ инсонларга юқтиришлари мумкин, дейишади.

Аслида еса айнан симптомлари бўй кўрсатган одамлар касаллик кўпроқ юқиши учун жавобгар, бу ҳам ўз исботини топган, камида мана шу тадқиқотда.

Унда вирус юққан 730 кишининг 8800 контактлари кузатилган.

Симптомли ковид ҳолатларининг кўпроқ қисми айнан симптомли беморлар билан контакт қилганлар орасида бўй кўрсатган, симптомсизлар билан емас. Симптомсиз ковид еса айнан симптомсиз бемор билан алоқа қилганлар орасида кўпроқ тарқалган.

Бошқача айтганда, яққол ковид билан касалланганлар юқори вирус юкламасига ега бўлишади, бунинг оқибатида улар кўпроқ симптомли юқтиришларни амалга оширишади. Ваксина симптомли ковидга дучор бўлиш таҳдидини 5 баробарга камайтиради.

Яни 100 нафар ваксиналанганлар гуруҳида ваксиналанмаган 100 инсон гуруҳига қараганда касалланганлар сони 5 баробар кам бўлади. Улар 5 баробар кам бўлгач, бир кҳил шароитда янада камроқ инсонларга касаллик юқтиришади. Қолаверса, ваксина олиб ковидга учраган беморлар касалликни тезроқ енгиб, тезроқ соғайишади, демакки, камроқ инсонларга юқтиришга улгуришади.

Ваксинасия нафақат симптоматик ковид, симптомсиз юқтириш еҳтимолини ҳам камайтиришига оид далиллар ҳам бор. Бу тадқиқотда ваксиналанган тиббиёт кҳодимлари — яни вирус юқтириб олиш еҳтимоли жуда юқори бўлган шакҳсларни кузатув остига олишган.

Ваксиналанган тиббиёт кҳодимларининг фақат 1,2 фоизигина коронавирусга қарши мусбат ПСРга ега бўлишган.

СҲу сабабли, ваксина фақат касалликнинг оғир кечишини олдини олади, юқтиришдан ҳимоялай олмайди, дейишса — бу ёлғон. Ваксина касалликни бошқаларга юқтириш еҳтимолини пасайтиради, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан.

Кҳўш, демак кҳулосалаймиз: юқорида ваксиналанган инсонлар кҳудди ваксиналанмаганлар сингари касаллик юқтириб олиши, касал бўлиши ва енг асосийси — бошқаларга ҳам вирус юқтиришига қарши назарий асослаш ва исботлар келтирилди.

Ваксинасия енг камида 4та асосий жараёнга тасир қилади:

  • вирус юқтириб олиш жараёнига;
  • вирус репликасияси жараёнига;
  • бир инсондан иккинчисига юқишида;
  • касалликнинг авж олишида.

Мана шу босқичларга тасир ўтказилиши коронавирусининг бир инсондан иккинчисига тарқалиши имкониятларини чеклайди.

Британияда ўтказилган йирик тадқиқотда ваксина олган одамнинг яқин атрофида вирус юқтирганлар сони ваксиналанмаган инсон ён-атрофига нисбатан 50 фоизга камроқ бўлиши исботланган.

СҲундай қилиб, енди сиз ваксинасия сизни нафақат касаллик оғир кечиши ҳамда ўлимдан асраши, шунингдек, у қандай қилиб епидемия тарқалишининг олдини олишидан бокҳабар бўлдингиз. Ваксиналанганлар қанчалик кўп бўлса, коронавирус бир инсондан иккинчисига шунчалик қийин юқади ва пандемия тезроқ тугайди.

Ваксинага қаршилар ваксина вирус юқтириб олишдан асрай олмаслиги ёки ваксина олган инсонлар ҳам касал бўлиши ва кҳудди ўзлари сингари бошқаларга касаллик юқтиришини такидлай бошлашса, мана шуларни ўқитинг.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

sWmlP815841787182319_b

Автосервисдаги портлашда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентдаги автосервисда содир бўлган портлаш ва бино қулаши оқибатида икки киши вафот етди, тўрт киши шифокҳонага ётқизилди.

100200300