Главная / Технологиялар / ЯИДХПнинг мобил иловаси ишга туширилди

ЯИДХПнинг мобил иловаси ишга туширилди

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Элекрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (ЯИДХП) мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.


Иловада Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари, иш ҳақи, коммунал тўловлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, солиқ тўловчининг индивидуал рақамини аниқлаб олиш мумкин.

Марказ мобил илова орқали олинадиган хизматлар турини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ҳозирда у фақат Android учун мавжуд, iOS қурилмалари учун ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Ҳаққимизда

100200300