Главная / Иқтисодиёт / Адҳам Икромов йўловчи ташиш лицензиясини бекор қилишни таклиф қилди

Адҳам Икромов йўловчи ташиш лицензиясини бекор қилишни таклиф қилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш ўрнига транспорт воситаларни рўйхатдан ўтказиш орқали манзилли масалаларга ечим топиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у 31 январь куни ўтказилган Халқаро пресс-клуб сессиясида фикр билдирган.


«Айни пайтда 280 турдаги фаолият бўйича лицензиялаш амалиёти бекор қилинган. Масалан, энди ветеринария хизмати учун лицензия талаб этилмайди, яъни ветеринар лаборатория фаолияти учун аккредитация олинади, холос. Автомобиль транспорти орқали йўловчи ташишда ҳам лицензиялашнинг ўрнига транспорт воситаларни рўйхатдан ўтказиш орқали шу масала ечимини топса бўлади», — деди Адҳам Икромов.

2018 йилдан бошлаб, ҳар қайси жисмоний шахс якка турдаги тадбиркорлик патенти билан ҳайдовчилик қила олиши, шундай ҳуқуқ пайдо бўлиши кутилган эди. Аммо бироз вақт ўтиб, давлат бюджети параметрларида бу масала олиб ташланди, амалга ошмади. Ўша пайтда молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Аҳадбек Ҳайдаровнинг айтишича, бу масалада йиғимлардан норози ҳайдовчилар эътирози инобатга олинган. Қолаверса, йўловчи ташиш қоидалари ва хавфсизлик масаласида айрим масалалар очиқ қолганди.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг қайд этишича, Ўзбекистонда такси хизматини тўлиқ «соя»дан олиб чиқиш бюджетга қўшимча 180 миллиард сўм тушумни таъминлайди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

«Бу энг камида ЯИМнинг 0,01 фоизга ўсишига таъсир қилади. Шунингдек, қўшимча иш ўринлари яратилиб, ҳайдовчилар расман меҳнат фаолияти орқали иш стажига эга бўлади», — деган эди у.

Шунга қарамай, мазкур хизматни кўрсатиш бозорида якка ҳайдовчининг такси фаолияти билан шуғулланиши бўйича аниқ ва кенг кўламли режа ҳануз мавжуд эмас.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Wq7ck015865495187772_b

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.