Главная / Технологиялар / Ядро физикаси институтида радиоизотоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ядро физикаси институтида радиоизотоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти, «Русатом Хэлскеа» ва «Русатом — международная сеть» (РМС) ўртасида 15 апрель куни радиацион технологиялар ва ядро тиббиёти соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz”га.


Ҳужжат Сочида ХI «АТОМЭКСПО-2019» Халқаро форуми доирасида Фанлар академияси президенти Бехзод Юлдашев, «Русатом Хэлскеа» бош директори Александр Шибанов ва РМС президенти Александр Мертен томонидан имзоланди.

Томонлар Ядро физикаси институтида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқишга келишиб олди. Мазкур лойиҳа доирасида радиоизотоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни Ўзбекистон ҳамда хорижда сотиш кўзда тутилмоқда.

Радиоизотоп маҳсулотлар простата бези саратонида брахитерапия, кўриш органлари ўсмаларини нур ёрдамида даволаш, янги пайдо бўлган хавфли ўсмалар терапияси, суяк метастазалари, ревматоид артритлар ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади.

Меморандум Ўзбекистонда шартнома асосида тиббиёт буюмлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига радиацион ишлов бериш хизматларини кўрсатувчи кўп мақсадли нурлантириш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳани ҳам ўз ичига олади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pu4GYP15538459916797_b

Яндекс Ўзбекистон учун қидирувларни мослаштирди

«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.