Главная / Жаҳон / Афғонистонда ЭУЛдаги портлаш Ўзбекистондан энергия етказиб беришни қисқартирди

Афғонистонда ЭУЛдаги портлаш Ўзбекистондан энергия етказиб беришни қисқартирди

Жангарилар томонидан 15 сентябрь куни эрталаб шимолий Боғлон провинциясида иккита электр узатиш линиясининг икки устуни портлатилгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинцияси, жумладан Кобулга электр энергияси импорти кескин қисқарди, дея хабар қилди TOLOnews телеканали.


Ушбу электр энергиясининг катта қисмидан Кобул шарқидаги саноат зоналаридаги фабрикалардан фойдаланилади. Пойтахт аҳолиси ҳукуматни бу каби ҳолатларни бартараф этиш учун зарур инфратузилмаларни яратиш лаёқатига эга эмаслигида айбламоқда, дея қайд этди телеканал.

Апрелда жангарилар Туркманистондан электр энергияси етказиб берилаётган электр узатиш линиясига зарар етказган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қарийб 200 километрлик «Сурхон — Пули-Ҳумри» электр узатиш линияси қурилишига 45 млн доллар ажратади. Лойиҳанинг умумий қиймати 110 млн долларга баҳоланмоқда. Мамлакатлар ўртасида «ол ёки тўла» тамойили бўйича 10 йил муддатга энергия етказиб беришга шартнома имзолайди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mtNnp315315065585840_b

Жаҳон банки Ўзбекистонга 1,2 млрд доллар ажратиш масаласини оператив тарзда кўриб чиқади

Жаҳон банки Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасаларини ҳамда бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 млрд доллар миқдорида маблағларни оператив тарзда ажратиш масаласи фаол кўриб чиқилаётганини билдирди.