КАУ (аввалги Акфа) университети раҳбарияти ва шу муассасада Парт-тиме дастури бўйича ўқиган талабаларнинг ота-оналари ўртасида низо келиб чиққан. Амалдаги мамурият бунда собиқ ректорни айбламоқда. Акфа университетини 2018-2022 йилларда бошқарган Бекзод Жалилов еса бу ишларнинг ортида президентнинг собиқ маслаҳатчиси, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқкҳўжаевнинг қудаси Абдужаббор Абдувоҳидов турганини малум қилди.
Тошкентдаги Кентрал Асиан Университй (аввалги Акфа) университети талабаларининг ота-оналаридан шикоятлар келиб тушди.
Тузилган шартномада мактабнинг битирувчи синфида ўқиб турган ўқувчилар бир вақтнинг ўзида Парт-тиме дастури доирасида Акфа университетининг 1-курсини ўқиб тугатиши ва мактабни битириши биланоқ университетнинг 2-курсига қабул қилиниши белгиланган. Аммо 2022-2023 ўқув йилида мазкур дастурда ўқиган талабалар янги ўқув йилида университетнинг 2-курсига қабул қилинмаслиги ва 1-курсни қайтадан ўқишлари лозимлиги айтилган. СҲундан сўнг мамурият ва талабаларнинг ота-оналари ўртасида низо келиб чиққан.
Парт-тиме дастурини тамомлаб, бу йил 2-курсда ўқишни бошлаши керак бўлган талабалар дарсларга қўйилмаган. Улар бир ўқув йили учун 40 млн сўм контракт тўлаган.
Университетнинг янги раҳбарияти бу ҳолатни аввалги ректор томонидан қонунбузарликлар содир етилгани ва 2-курсга қабул қилинган талабалар ўқишни давом еттира олмаслиги, чунки бу қонунда кўзда тутилмагани билан изоҳлаган. Ўқувчиларнинг сўзларига кўра, уларни киришдаги юзни таниб олиш тизимидан узишган, талабалик гувоҳномалари олиб қўйилган.
Олий талим муассасасининг Кун.уз’га тақдим етган малумотида юзага келган ҳолатга университетнинг аввалги раҳбарияти айбдор екани кўрсатилади.
«Бундан икки йил аввал Акфа университетининг собиқ ректори — 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Бекзод Джалилов томонидан Студй фор тҳе суккесс МЧЖни Университет тасисчисидан яширин ҳолда, фирибгарлик йўли билан ўзига қўшимча маблағ ишлаш мақсадида жалб қилган, амалдаги қонунларга кҳилоф йўл билан ушбу МЧЖ номидан ота-оналар билан шартномалар тузган. СҲартномага мувофиқ ота-оналарга уларнинг фарзандлари мактабнинг 10-11 синфларида ўқиш билан бир вақтнинг ўзида Акфа университетининг 1-курсини ўқиб тугатиши ва мактабни битириши биланоқ Университетнинг 2-курсига қабул қилиниши МЧЖ томонидан вада қилинган ва ота-оналар ушбу кҳизмат евазига МЧЖ ҳисоб рақамига муайян тўловларни қилишган.
Малумот учун Кентрал Асиан Университй МЧЖнинг банк ҳисоб рақами «Ўзмиллийбанк» АЖ Яшнобод филиалида очилган. Студй фор тҳе суккесс МЧЖнинг банк ҳисобрақами еса Тошкент шаҳар Капиталбанк амалиёт бошқармасида очилган.
СҲунингдек, МЧЖ ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари Б.Жалиловнинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган МЧЖ томонидан ўзлаштириб юборилган.
— Бироқ, ушбу МЧЖнинг Акфа университетига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўқувчиларни мактабда ўқиб турган вақтида университет дастурларига қабул қилиш ҳам қонунчиликка зид. МЧЖ тасис ҳужжатидан кўриниб турибдики, у собиқ ректорнинг яқин қариндоши томонидан тасис етилган, контакт малумотлари ҳам унга тегишли, ўзининг банкларнинг бирида алоҳида ҳисобрақамлари мавжуд.
Ушбу иш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кҳусусан туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, жабрланувчилар туман прокуратурасига тегишли шикоят билан мурожаат қилишлари мумкинлиги малум қилинди.
Университет ўз ўрнида, Б. Жалиловнинг қонунга кҳилоф кҳатти-ҳаракатларидан жабрланган ва қўлида шаҳодатномалари (11-синф) бор болаларни тез кунларда, ўрнатилган тартибда Университетнинг 1-курсига қўшимча қабул қилишини ота-оналарга малум қилди», дейилади Кентрал Асиан Университй изоҳида.
СҲунингдек, Кентрал Асиан Университй томони малум қилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан Ау Финанкиал Инвестмент Теам МЧЖнинг собиқ мансабдор шакҳслари ва Кйбер Генесис Сйстемс МЧЖ мансабдор шакҳсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.