Главная / Технологиялар / Яндекс Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини кўрсата бошлади

Яндекс Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини кўрсата бошлади

«Яндекс.Хариталар» шаҳар автобусларининг Тошкентдаги ҳаракатини кўрсата бошлашди, дея хабар қилди компания матбуот хизмати. Шундай қилиб, эндиликда керакли транспорт қаерда ҳаракатланаётганини ва қанча вақтдан сўнг келишини билиш осон.


Автобусларининг ҳаракатини кузатиш учун, транспортни намойиш қилишни ёқишингиз керак — буни мобил илова ва Хариталар веб-версиясида қилиш мумкин. Андроид учун илованинг сўнгги версияси ўзбек тилини қўллайди — у телефонда ўзбек тили танланганида пайдо бўлади. Яқинда бундай имконият iOSда ҳам бўлади. Веб-версияда тил пастки ўнг қисмида ўзгартирилади.

«Биз учун, Ўзбекистон аҳолисига «Яндех.Хариталар»дан фойдаланиш қулай бўлиши муҳим. Шунинг учун биз хизматни бутунлай ўзбек тилига ўгирдик ва харитага ҳаракатланувчан транспортни қўшдик. Автобусларининг қаерда ҳаракатланаётганини аниқлашдаги маълумотларни олишда, бизга Тошкент ҳокимияти ва «Тошшаҳартрансхизмат» ёрдам беришади», — дейди «Яндекс»нинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Евгений Лукянчиков.

Ҳозирда «Яндекс» Тошкентдаги деярли барча давлат автобусларини кўрсатмоқда. Иловада улар махсус белгилар билан белгиланган. Харитада сиз, автобуснинг реал вақтдаги турган жойини кўришингиз мумкин, агарда бекат белгисини боссангиз — у неча дақиқадан сўнг келишини кўришингиз мумкин. Маълумот ҳар 30 сонияда янгиланиб туради, бироқ башорат қилиш алгоритми туфайли белгилар оҳиста силжийди.

Бекат белгисига босишда «Яндех.Хариталар», ундан ўтувчи барча транспорт рақамлари рўйҳатини кўрсатади. Иловадан фойдаланиб, сиз керакли нуқтагача йўлни давом эттиришингиз мумкин бўлади. Бу нотаниш ҳудуддан қандай чиқиб кетиш, ёки шаҳарнинг бошқа чеккасидаги бозорга қандай боришни аниқлаш учун ас қотади.

«Тошкент „Яндех.Хариталар“ транспорт ҳаракатланишининг реал вақтда кўрсатадиган Ўзбекистондаги биринчи шаҳар бўлди. Дунё бўйлаб бундай шаҳарлар 90 тадан ошиқ — Россияда, Белорусия, Қозоғистон, Европа ва Американинг бошқа давлатларида», — дейилади хабарда.

Қайд этиш жоизки, Тошкентда GPS маълумотлари асосида автобуслар ҳаракатини маҳаллий 3ТМ ва MyBus иловалари орқали ҳам кузатиш мумкин.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pu4GYP15538459916797_b

Яндекс Ўзбекистон учун қидирувларни мослаштирди

«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.