Главная / Технологиялар / Яндекс Ўзбекистон учун қидирувларни мослаштирди

Яндекс Ўзбекистон учун қидирувларни мослаштирди

Россиянинг «Яндекс» хизмати Ўзбекистон учун махсус қидирувни йўлга қўйди — эндиликда фойдаланувчилар ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришлари мумкин, дея хабар берди компания вакили 29 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.


Бутун интернет бўйича қидирув натижаларида Tas-ix сайтлари «Т» белгиси билан ажратиб кўрсатилади. «Яндекс» жами 2500 дан ортиқ Tas-ix сайтларини танийди.

Жавобларни қидиришда ресурс сифати, саҳифаларни юклаш тезлиги ва фойдаланувчи афзал билан жиҳатлар ҳисобга олинади. Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ташкилотларни қидириш оммалашган. Шу боис «Яндекс» бир неча ўн минг компания ҳақидаги маълумотларни киритди. Фойдаланувчи керакли муассасани қидирганида, унга бошқаларнинг баҳо ва изоҳлари, иш соатлари ҳам тақдим этилади.

Фойдаланувчи вақтини тежаш ва унга қулайлик яратиш мақсадида олдиндан қидирув йўл-йўриқлари (подсказка) кўрсатилади. Масалан, «вақт» сўрови бўйича жавобни қидирув бўлмачасининг ўзидаёқ кўриш мумкин, мобил талқинда йўл-йўриқлар кул ранг тугмачалар шаклида белгиланади.

Аввалроқ «Яндекс» Ўзбекистон учун бир нечта оммавий илова ва хизматларни маҳаллийлаштирган эди. Жумладан, март ўрталарида Тошкентда «Яндекс Метро», январда — «Яндекс Тирбандликлар», 2018 йилда — «Яндекс Маҳалла» ва «Яндекс Мусиқа» хизматлари, шунингдек «Яндекс Навигатор» иловаси ишга туширилди. Ўтган йилнинг апрелида ишга туширилган «Яндекс Такси» хизмати кенг оммалашди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jBUTdV15553966359222_b

Ядро физикаси институтида радиоизотоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Россия Ядро физикаси институтида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишди.