Главная / Жамият / Андижонда 4, Наманганда 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди

Андижонда 4, Наманганда 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди

Айни пайтда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.


Шу билан биргаликда, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган яна 11 нафар бемор бутунлай соғайди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 13 апрелнинг ўзида 19 нафарга етиб, жами 85 нафарни ташкил этмоқда. Барча соғайганлар реабилитацияга жойлаштирилди.

 

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300