Главная / Спорт / Англия кубоги. Манчестер Сити сўнгги чорак финалчига айланди

Англия кубоги. Манчестер Сити сўнгги чорак финалчига айланди

Англия кубогининг чорак финал босқичи доирасида сўнгги учрашув бўлиб ўтди. «Ньюкасл» клуби ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

“Шаҳарликлар” ҳар иккала бўлимда биттадан тўп киритиб, ўйин тақдирини ўз фойдаларига ҳал этишди. Биринчи тайм тугашига 8 дақиқа қолганида белгиланган пенальтини Кевин де Брюйне аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Раҳим Стерлинг ҳисобдаги фарқни оширди.

Натижада Гвардиола жамоаси мусобақа ярим финалига олди. Финал йўлланмаси учун курашда уларга “Арсенал” клуби рақиблик қилади.

Англия кубоги. Чорак финал
Ньюкасл – Манчестер Сити 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 37, пенальти де Брюйне, 0:2 – 68 Стерлинг.
Ньюкасл – Дарлоу, Фернандес, Манкильо, Роуз (Лазаро, 75), Ласселс, Лонгстафф, Хэйден (Лонгстафф, 79), Сен-Максимен (Йедлин, 74), Альмирон (Жоэлинтон, 65), Шер, Кэрролл (Гэйл, 65).
Манчестер Сити – Браво, Менди, Отаменди, Лапорт, Уокер (Жоау Канселу, 71), Гюндоган, де Брюйне (Родри Эрнандес, 71), Марез (Фоден, 64), Сильва (Бернарду Силва, 64), Стерлинг, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Кэрролл (61), Жоэлинтон (90).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

and30

Суперлига. “Соғлом Авлод” ўйингоҳидаги нурсиз дурангдан (фотогалерея)

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди