Главная / Иктисодиёт / Арнасой туманида омухта ем ишлаб чикарадиган хорижий корхона очилди

Арнасой туманида омухта ем ишлаб чикарадиган хорижий корхона очилди

Арнасой туманида Вьетнам Социалистик Республикаси инвесторлари томонидан балик, корамол ва товук учун омухта ем ишлаб чикарадиган «МТТ SEA FOOD» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона очилишига багишланган тадбир булиб утди. Унда вилоят хокими Эргаш Салиев сузга чикди. Бу хакда Жиззах вилоят хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Президент жорий йилнинг 30−31 январь кунлари вилоятга ташрифи чогида Арнасой туманида 2019−2020 йилларга мулжалланган 32 та инвестиция лойихасини амалга ошириш буйича топширик берган эди. Дастурга мувофик, 352 миллиард 96 миллион сумлик маблаг узлаштирилиб, 2 минг 382 та янги иш урни яратилиши белгиланган.

Ушбу топшириклар асосида хозиргача Арнасойда бир неча йирик лойиха амалга оширилди. Жумладан, лойиха киймати 51 миллиард сум булган юкори сифатли мато ва тайёр тикув-трикотаж махсулотлари ишлаб чикаришга ихтисослашган «ARNASOY GOLD TEKS» масъулияти чекланган жамияти корхонаси барпо этилиб, минг нафар кишлок хотин-кизлари иш билан таъминланади. Замонавий 450 та тикув дастгохи билан жихозланган корхонада йилига 50 миллион АКШ доллари микдорида тайёр махсулот ишлаб чикарилиб, Туркия, Россия, Германия ва Осиёнинг бир катор давлатларига экспорт килинади.

Шунингдек, Айдар-Арнасой куллари дирекциясида балик чавоклари, тумандаги «Олтин юлдузли узумзор» фермер хужалигида 100 гектар майдонда винобоп узум, «Арнасой Бег Агро» масъулияти чекланган жамиятида 400 гектар майдонда экспортбоп ерёнгок, уч турдаги ковун етиштириш ва бошка лойихалар амалга оширилмокда.

«МТТ SEA FOOD» МЧЖ таркибида барпо этилган ем заводи давлат рахбарининг топшириги билан амалга оширилган навбатдаги йирик лойихалардан биридир. Лойиха киймати 2,7 миллион доллар булган ушбу хорижий корхона бир кеча-кундузда 4−6 тонна омухта ем ишлаб чикариш кувватига эга. Корхонада 68 та иш урни яратилди.

Корхонани фойдаланишга топшириш маросимида хокимликлар, хорижлик инвесторлар, республикамизнинг барча вилоятларидан келган баликчилик фермер хужаликлари рахбарлари, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди. Тадбирда мамлакатимизда яратилган кулай инвестиция мухити барча сохалар каби баликчиликни ривожлантиришда хам яхши самара бераётгани кайд этилди.

Масъулияти чекланган жамият кошида йилига 50 миллион балик чавоги етиштирадиган инкубация цехи ишга туширилди. Инкубация цехи чавоклар парвариши, хона харорати муътадил булишини таъминлайдиган хорижий ускуналар билан жихозланган.

Корхона кошида балик ва балик махсулот-ларини саклайдиган 200 тонналик музлатгичли омборхона хам барпо этилаётир. Ушбу иншоотни жорий йил охирига кадар ишга тушириш мулжалланган.

Шунингдек, корхона кошида 45 гектар майдонда сунъий кул барпо этилди. Хозир кулда сазан, ок амур, дунгпешона каби баликлар купайтирилмокда.

Бундан ташкари, корхонада баликларнинг махсулдор зотларини купайтириш буйича хам иш олиб борилмокда. Шу максадда Вьетнамдан 510 минг долларга махсулдор зотли баликлар келтирилиб, баликчилик хужаликларига сотилди. Соха мутахассислари хориждан келтирилган баликлар махаллий зотлар билан чатиштирилганда уларнинг махсулдорлиги ошишига кафолат бермокда.

Бошка вилоятлардан келган баликчилик хужаликлари рахбарлари, тармокда фаолият юритаётган фермерлар, мутахассислар Арнасойда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Корхонадан ем, балик чавоклари, зотдор баликлар харид килиш буйича келишувлар, узаро тажриба алмашувлар булди.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300