Главная / Спорт / Артета мураббий сифатида дастлабки совринини қўлга киритди

Артета мураббий сифатида дастлабки совринини қўлга киритди

«Арсенал» Англия кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этди (2:1).

“Канонирлар” устози Микель Артета мураббий сифатида илк совринини қўлга киритди. «Арсенал» Англия чемпионатининг жорий мавсумида 8-ўринни эгаллади.

Артета 2019 йилнинг декабрь ойида «Арсенал»ни қабул қилиб олган эди. Испаниялик мутахассис бунгача 3 йил давомида «Манчестер Сити» сафида Пеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штабида ишлаган эди.

Дарвоқе, Артета ўйинчи сифатида «Арсенал» билан икки марта Англия кубогини қўлга киритган.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lempard8

Челси ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Челси клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times