Главная / Спорт / А серия. Лацио Турин клуби устидан иродали ғалабага эришди

А серия. Лацио Турин клуби устидан иродали ғалабага эришди

Италия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган «Лацио» клуби сафарда «Торино» меҳмони бўлиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар баҳснинг 5-дақиқасидаёқ пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Андреа Белотти ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

«Лацио» эса иккинчи бўлим бошида Чиро Иммобиле томонидан йўлланган аниқ зарба эвазига мувозанатни тиклади. Ўйинт тугашига 17 дақиқа қолганида Марко Пароло римликларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин «Лацио» очколарини 68тага етказиб, пешқадам «Ювентус» билан фарқни 1 очкога етказди.

Италия А серияси, 29-тур
Торино – Лацио 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 5, пенальти Белотти, 1:1 – 48 Иммобиле, 1:2 – 72 Пароло.
Торино – Сиригу, Айна (Эдера, 70), Войнович, Бремер (Миллико, 80), де Сильвестри (Ансальди, 59), Лукич (Джиджи, 80), Мейте, Верди (Беренгер, 59), Ринкон, Нкулу, Белотти.
Лацио – Стракоша, Раду, Габаррон (Андерсон, 90), Ачерби, Лаццари (Баштуш, 90), Луис Альберто, Пароло, Милинкович-Савич, Хони Родригес (Лукаку, 59), Кайседо (Корреа, 59), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Иммобиле (4), Кайседо (29), Верди (45), Лукаку (74).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

hames-blue-real

Хамес ўзига янги жамоа қидирмоқда

Реал ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзига янги жамоа қидирмоқда