Главная / Иқтисодиёт / Автомобиль эгаларига янги йиғим жорий этилади

Автомобиль эгаларига янги йиғим жорий этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрдаги йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармони билан автотранспорт воситалари эгалари учун икки турдаги йиғимни жорий этиш кўзда тутилмоқда.


Ҳужжат билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлиги учун 25 сўмгача миқдорда махсус йиғим жорий этиш ҳуқуқи берилди. Йиғим автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизел ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда олинади.

Бундан ташқари, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этиш ҳуқуқи тақдим этилди.

Транспорт воситасига эгалик йиғими ушбу туман ёки шаҳарнинг минтақавий йўлларини таъмирлаш ва эксплуатация ишлари учун мақсадли фойдаланишга йўналтирилади.

Фармонда мазкур йиғимлар кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олган ҳолда киритилиши бергиланди.

Қўшимча равишда, Қорақалпғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва пойтахт ҳокимиятларига йўл ҳаракатини тартибга солиш, мавжуд йўл-транспорт инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчилари масъулиятини ошириш мақсадида автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов белгилаш ҳуқуқи берилди.

Жорий этилаётган тартибга кўра, улар транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкалари миқдорларини, шунингдек, йиғимнинг базавий ставкасига транспорт воситаси двигатели қувватидан келиб чиққан ҳолда тоифаланадиган қўшимча коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23-27-58

Давлат банкларини кҳусусийлаштириш жараёни Ўзбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда давлат банкларини трансформасия қилиш жараёни бўйича макҳсус сессия бўлиб …

100200300