Главная / Спорт / Барселонанинг трансферлардан катта қарзи мавжуд

Барселонанинг трансферлардан катта қарзи мавжуд

“Барселона” ўтган мавсум учун молиявий ҳисоботни эълон қилди.

AS тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар аввалги йилларда амалга оширилган трансферлардан 260,7 миллион евро миқдорида қарзи мавжуд. Жумладан, Филиппе Коутиньонинг трансфери учун “Ливерпуль”га 94,6 миллион евро, Малкомнинг трансфери учун “Бордо”га 30,3 миллион евро пул тўланмаган.

Бундан ташқари, “Барселона” ҳали Артуро Видаль учун “Бавария” (10,9 млн евро), Нето учун “Валенсия” (31,4 млн) ва Френки де Йонг учун “Аякс” (48,7 млн) билан ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб бўлмаган.

Шунингдек, ҳисоботга кўра, “кўк-анорранглилар” ўз футболчиларининг савдосидан 75,3 миллион евро пул олиши керак.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gundogan-ger

Евро-2020 саралаш. С гуруҳи. Германия бир киши кам ўйнаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Евро-2020 саралаш босқичи доирасида 8-тур ўйинлари давом этмоқда