Главная / Спорт / “Челси” футболчиси “Милан”га ўтишни хоҳламоқда

“Челси” футболчиси “Милан”га ўтишни хоҳламоқда

CalcioMercato порталининг тарқатган маълумотига қараганда, марказий ҳимоячи Тьемуа Бакайоко Италиянинг “Милан” клубига ўтиб, асосий таркибдан мунтазам жой олмоқчи.


Эслатиб ўтамиз, футболчи Лондоннинг “Челси” клубига тегишли ҳисобланади, лекин жорий мавсумни Франциянинг “Монако” клубида ижара асосида ўтказди. “Кўклар” ўз футболчисини сотишга тайёр, лекин “Монако” клуби уни яна ижарага олмоқчи.

Шунингдек, Бакайокога Испаниянинг “Севилья” клуби ҳам давогарлик қилмоқда. Улар ижара учун 5 миллион тўлашмоқчи ва кейинчалик 25-30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишмоқчи.

Бакайоконинг ўзи эса “Милан” клубига қайтишни хоҳламоқда.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

and30

Суперлига. “Соғлом Авлод” ўйингоҳидаги нурсиз дурангдан (фотогалерея)

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди