Главная / Жаҳон / Давлатлар ва технологик гигантлар рақобати: курашда кимнинг қўли баланд келади?

Давлатлар ва технологик гигантлар рақобати: курашда кимнинг қўли баланд келади?

Ижтимоий тармоқлар ва интернетга асосланган хизматлар орқали тижорий фаолият юритувчи глобал компаниялар келгусида бутун дунё бўйлаб давлатлар томонидан назорат остига олиниши мумкин. «Онадўли» агентлиги разведка, киберхавфсизлик, терроризм ва технология билан алоқалар каби масалалар бўйича мутахассис Али Бурак Дарижилининг шу ҳақдаги мақоласини еълон қилди.

Майдонда янги куч пайдо бўлди

1648 йилда Вестфалия шартномаси билан пойдевори қўйилган замонавий миллий давлатлар ҳукмронлик қилган халқаро тизимда куни сайин ўз таъсири ва қудратини ошириб бораётган янги бир куч пайдо бўлди. Ушбу янги куч – технологик ютуқлар натижасида катта айланмаларни бошқарувчи глобал технологик компаниялардир.

10 йил олдин дунёдаги енг қиммат компаниялар рўйхатига атиги иккита технологик компания кирган бўлса, 2019 йилги маълумотларга кўра, ушбу рўйхатдан рақамли технологияларга асосланган йеттита компания ўрин олган. Боз устига, ушбу компанияларнинг бозор қиймати ва улар томонидан бошқарилувчи буджет ҳажми ҳам кун сайин юксак сур’атларда ўсиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу компанияларнинг товар айланмаси ва даромади халқаро тизимдаги кўплаб миллий давлатларнинг иқтисодий салоҳиятидан ҳам ошиб кетди.

Тарози палласини ким босмоқда?

Енг яхши 10та технологик компания рейтингида «илдизи» АҚШга туташ компаниялар тарози палласини босиб кетмоқда. Ушбу рўйхатга АҚШнинг 5та компанияси (Аппле, Миcрософт Cорп, Алпҳабет Инc./Гоогле, Амазон ва Фаcебоок), Хитойнинг еса иккита компанияси (Алибаба ва Тенcент Ҳолдинг) киритилган. Қолаверса, ижтимоий тармоқ дастурларидан тортиб, сунъий интеллект ва булутли технологияларгача, електрон тижоратдан смартфонларгача – деярли ҳар соҳада фаолият юритувчи мазкур компанияларнинг бозор қиймати тобора ўсиб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, глобаллашув жараёнидан енг кўп фойда кўраётган компаниялар, шубҳасиз, технология ишлаб чиқарувчи тузилмалардир. 1990-йилларда интернетнинг тижоратлашуви, 2010-йиллардан кейин еса смартфон ва ижтимоий тармоқ дастурларининг кенг қўлланиши натижасида иш ҳажми муттасил ўсиб борган ушбу компаниялар дунёнинг 20та енг йирик иқтисодиётининг 14тасини ортда қолдиришга еришди. Юқорида санаб ўтилган технологик компанияларнинг умумий бозор қиймати «Г20» аъзоси бўлган 14 мамлакатнинг 2019 йилги ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) кўрсаткичларидан юқори. Тижорий фаолиятини интернетга асосланган технологиялар билан олиб борувчи ушбу компанияларнинг иқтисодий ҳажми бугунги кунда мислсиз даражадаги катта рақамлар билан ифодаланмоқда.

Рақамлар тилга кирганда…

Шу нуқтайи назардан, Аппле 1,6 триллион, Амазон 1,5 триллион, Миcрософт 1,27 триллион, Гоогле 1,1 триллион, Фаcебоок 700 миллиард ва Алибаба еса 500 миллиард долларлик бозор қийматига ега. Бошқа томондан, ЯИМнинг йиллик кўрсаткичи АҚШда (20,54 триллион доллар), Хитойда (13,61 триллион доллар), Германияда (3,9 триллион доллар), Франсияда (2,77 триллион доллар), Ҳиндистонда (2,72 триллион доллар), Аргентинада (578 миллиард доллар), Россияда ( 1,7 триллион доллар), Австралияда (1,5 триллион доллар), Бразилияда (1,8 триллион доллар), Жанубий Кореяда (1,7 триллион доллар), Англияда (2,7 триллион доллар), Италияда (2,1 триллион доллар), Канадада (1,7 триллион доллар), Мексикада (1,3 триллион доллар), Жанубий Африкада (372 миллиард доллар) ва Индонезияда (1,1 триллион доллар екани ҳисобга олинса, ушбу компанияларнинг ўсиб бораётган кучини янада яққолроқ кўриш имкони пайдо бўлади.

Австралия ва Фаcебоок можароси

Катта иқтисодий қудратга еришган ушбу компанияларнинг давлатлар билан ҳокимият учун кураши ендиликда янада аниқроқ намоён бўлмоқда. Масалан, 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида АҚШ компанияси – Тwиттер собиқ президент Доналд Трампнинг постларини блоклаб қўйиш орқали сайлов жараёнига қандайдир таъсир кўрсатгани масаласи ҳали-ҳамон мунозара мавзуси бўлиб келмоқда. Ҳокимият учун курашнинг яна бир мисоли сўнгги ҳафталарда Австралия ҳукумати ва Фаcебоок ўртасида содир бўлди.

Феврал ойида Австралияда парламентнинг қуйи палатаси томонидан маъқулланиб, Сенатга тақдим етилган ижтимоий медиа тўғрисидаги қонун лойиҳаси Австралия ҳукумати билан Фаcебоок’ни қарама-қарши бир вазиятга олиб келди. Ушбу лойиҳада Австралияда жойлашган ахборот ташкилотларининг Фаcебоок ва Гоогле’да еълон қилинган контент учун улуш олиши белгилаб қўйилган. Фаcебоок ушбу қонун лойиҳасига қарши еканлигини билдирди ва 2021 йил 18 февралдан бошлаб Австралиянинг ахборот ташкилотлари ва баъзи ҳукумат веб-сайтларини блоклади.

«Улар бизни қўрқита олишмайди», деб баёнот берди Австралия бош вазири Скотт Моррисон мазкур вазиятни танқид қилар екан. Моррисон Фаcебоок компаниясининг қарорини «қўпол ва ҳафсалани пир қилувчи» деб атади. «Гигант технологик компаниялар дунёни ўзгартираётган бўлишлари мумкин, аммо улар дунёни бошқара олишмайди», деди Австралия бош вазири.

Австралия ҳукумати томонидан ўз суверен ҳуқуқларининг табиий натижаси сифатида ишлаб чиқилган ушбу қонунга Фаcебоок томонидан бу тарзда муносабат билдирилиши – Фаcебоок’га кириш ҳуқуқининг тақиқлаб қўйилиши бутун дунё бўйлаб кучли резонансга сабаб бўлди. Фаcебоок кейинчалик, Австралия билан келишувга еришгани ва тақиқни олиб ташлаб, ортга қадам ташлаганига қарамай, юқорида содир бўлган жараён, йаъни халқаро компаниянинг ўзи фаолият кўрсатаётган мамлакатнинг суверен ҳуқуқларидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун уриниши, аслида, технологик компаниялар ва давлатлар ўртасидаги рақобат ва курашнинг ўзига хос кўринишидир.

Чегара қайерда ўзи?

Айни пайтгача ушбу компанияларнинг сиёсий ва тижорий жараёнларни ўз фойдасига ёки муайян бир давлат фойдасига манипулятсия қилиш стратегияси ва бу борадаги уринишлари асосан Россия ва Хитой томонидан танқид қилиб келинаётган еди. Хусусан, Россия президенти Владимир Путиннинг Жаҳон иқтисодий форуми (WЕФ) «Давос кун тартиби 2021» доирасида 2021 йил январ ойида қилган нутқида технологик компаниялар ва давлатлар ўртасидаги куч курашига урғу берилгани ҳам анча муҳокамага сабаб бўлди.

«Хизмат кўрсатувчи муваффақиятли бир компания билан улкан маълумотлар базасини тўплаш орқали жамиятни ўз хоҳишига кўра қўпол равишда бошқаришга уринувчи, қонуний демократик институтларнинг ўрнини егаллаб олган компания ўртасида қандай фарқ бор, чегара қайерда ўзи?», дея савол қўяди Путин.

«Технология гигантлари, асосан, рақамли технология соҳасидаги компаниялар жамиятда тобора муҳим рол ўйнай бошлади. АҚШдаги сайлов жараёнларида ҳам гувоҳи бўлганимиздек, ушбу компаниялар ендиликда шунчаки иқтисодий гигант емаслар. Ушбу компаниялар, аслида, баъзи соҳаларда давлат билан рақобатлашмоқда», дейди Путин ўз фикрини давом еттирар екан.

Россия президентининг ушбу фикрлари Ғарб доиралар томонидан «антидемократик» деб баҳоланди ва танқид остига олинди.

Қандай еҳтимоллар бор?

Аммо бу сафар вазият ҳақиқатдан ҳам бошқача. Ғарбий блокнинг муҳим мамлакати саналмиш Австралиядай бир давлат глобал технологик компаниялар билан қарама-қарши вазиятга тушгани – ҳақиқат. Шу нуқтайи назардан, Австралия бош вазирининг Фаcебоок’га қилган мурожаатини келгуси даврда мазкур компанияларнинг Россия, Хитой ва Ғарб блокидаги бошқа давлатлар билан рақобат ва ҳокимият учун кураш олиб боришининг аниқ мисоли сифатида баҳолаш мумкин.

Келгусида бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқлар ва глобал компанияларнинг давлатлар томонидан назорат остига олиниши бўйича ҳаракатлар амалга оширилиши еҳтимоли мавжуд. Шу нуқтайи назардан, ушбу компанияларга нисбатан монополияга қарши қонунларга бўйсунмаслик айблови билан катта миқдордаги жазо чоралари қўлланиши мумкин. Шунингдек, ушбу компаниялар устидан шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тартибларининг бузилиши ёки солиқ даъволари бўйича тергов ишлари олиб борилиши ҳам еҳтимолдан йироқ емас. Шу ўринда АҚШнинг 50та штатидан 46таси, Вашингтон штати ва Гуам ороли, АҚШ Федерал савдо комиссияси (ФТC)нинг Фаcебоок устидан 2020 йил 10 декабр куни «рақамли бозорда ўз устунлигини суиистеъмол қилиш, монополия ўрнатиш ва рақобатга имкон бермаслик» айблови билан судга икки даъво киритилганини ҳам еслаб ўтиш жоиз.

Вазият жиддий ташвиш уйғотмоқда

2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий фаолият тўхтаб қолиши натижасида бутун дунё миқёсида ишсизлик ва қашшоқлик даражаси ошиб кетган бир пайтда йирик технологик компаниялар ва ижтимоий медиа платформаларининг егалари триллионлаб долларларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Ушбу вазият еса тобора кучайиб бораётган ушбу компанияларга нисбатан нафақат Россия ва Хитойда, балки АҚШ ва Йевропа Иттифоқида ҳам жиддий ташвиш уйғотди.

Шу боис бугунги кунда юқорида номи тилга олинган компанияларга қарши монопол айбловлар, шахсий маълумотларнинг йетарли даражада ҳимояланмаганлиги, айниқса, уларнинг сайлов жараёнлари ва сиёсий воқеаларни ўз манфаатлари йўлида манипулятсия қилиши ҳақидаги даъволар ҳар доимгидан-да кўп баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

original-z9e

ХАМАС 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилди

7-октабр ерта тонгда Хамас гуруҳининг Исроил ҳудудига кенг кўламли ҳужуми бошланди. Шу куни мамлакат яҳудий …

100200300