Главная / Спорт / Дембеле эл-класикони ўтказиб юбориши мумкин

Дембеле эл-класикони ўтказиб юбориши мумкин

«Барселона» ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле Ла лиганинг 8-тури доирасида «Севилья»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (4:0) ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

Дембеле ҳакам Антонио Мигел Матеу Лаосга: «сен жуда ёмонсан», дея айтди. Бундан ташқари, футболчи ҳакам ёнида хатти-ҳаракати билан ўз норозилигини намойиш қилди.

Франциялик футболчи иккита ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Шундай бўлса, у Испания чемпионатининг 10-турида 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Дембеленинг навбатдаги турда бўладиган «Эйбар»га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gundogan-ger

Евро-2020 саралаш. С гуруҳи. Германия бир киши кам ўйнаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Евро-2020 саралаш босқичи доирасида 8-тур ўйинлари давом этмоқда