Главная / Спорт / Дринкуотерни дўппослаб кетишди (фото)

Дринкуотерни дўппослаб кетишди (фото)

Мавсумни ижара асосида “Бёрнли”да ўтказаётган ярим ҳимоячи Дэниэл Дринкуотер можароли вазиятга тушиб қолди. Ҳуқуқий жиҳатдан “Челси”га тегишли бўлган футболчи алькагол ичимлик ичиб, номаълум кишилар билан жанжаллашди.

29 ёшли футболчи дўстининг туғилган кунини тунги клубда нишонлади ва “Сканторп Юнайтед” ярим ҳимоячиси Кгоси Нтле билан уришиб қолди. Шундан сўнг Дринкуотер бинодан ташқарига чиқди. Кўчада эса уни 6 нафар номаълум шахслар дўппослашди.

Жанжал оқибатида Дэнни тўпиғидан жароҳат олди ва унинг юзлари шишиб кетди. Энди у камида 4 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бўлиб ўтган воқеага қарамай, “Бёрнли” “Челси” билан ижара шартномасини бекор қилмоқчи эмас.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lempard8

Челси ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Челси клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times