Главная / Спорт / ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Пари Сен-Жермен» ўз уйида Дортмунднинг «Боруссия»сини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар баҳснинг 28-дақиқасида ҳисобни очишди. Бурчакдан етказилган узатмани Неймар бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада эса парижликлар ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Ди Мариянинг узатмасидан кейин Сарабия ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва Бернат томон ерлатиб кучли узатма берди. Хуан тўп йўлига оёғини қўйди ва тўп олис бурчакка бориб тушди.

Иккинчи бўлимда эса ҳисоб ўзгармади. Жавоб ўйинида ўзига керакли натижани қўлга киритган “ПСЖ” бўш стадионда чорак финалга чиққанини нишонлади.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал, жавоб ўйини
“ПАРИ СЕН-ЖЕРМЕН” – “БОРУССИЯ ДОРТМУНД” – 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 28 Неймар, 2:0 – 45 Бернат.
ПСЖ – Навас, Керер, Кимпембе, Маркиньос, Бернат, Паредес (Куасси, 90), Ди Мария (Курзава, 79), Сарабия (Мбаппе, 64), Гуйе, Неймар, Кавани.
Боруссия Д – Бюрки, Хуммельс, Пишчек, Загаду, Хакими (Гетце, 87), Эмре Жан, Геррейру, Санчо, Витцель (Рейна, 71), Азар (Брандт, 69), Холанд.
Огоҳлантиришлар: Холанд (16), Хуммельс (61), Бернат (68), Неймар (90), Ди Мария (90), Маркиньос (90), Мбаппе (90).
Четлатиш: Эмре Жан (89).
Дастлабки ўйин – 1:2.


Ҳаққимизда

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300