Главная / Спорт / ЕЧЛ. Реал Шахтёрга яна ютқазди ва имкониятини пасайтириб қўйди (видеошарҳ)

ЕЧЛ. Реал Шахтёрга яна ютқазди ва имкониятини пасайтириб қўйди (видеошарҳ)

Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумида Мадриднинг «Реал» клуби Украинанинг «Шахтёр»ига иккинчи марта ютқазди.

Зидан жамоаси биринчи бўлимда анча яхши ўйин намойиш этди. Украиналик посбоннинг ишончли ҳаракати туфайли тўп дарвозага бориб тушмади.

Иккинчи бўлим аввалида эса “Реал” ҳимоячиларининг эътиборсизлиги туфайли Дентиньо ҳисобни очган бўлса, ўйин Соломон иккинчи тўпни “Мадрид” дарвозасига жойлади.

“Шахтёр” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 7тага етказди ва ўзаро ўйинга кўра “Реал”ни ортда қолдириб, 2-ўринга чиқиб олди. “Қироллик клуби” сўнгги турда ўз уйида гуруҳ пешқадами — Менхенгладбахнинг “Боруссия” жамоасини қабул қилади.

Европа чемпионлар лигаси, “B” гуруҳи. 5-тур
Шахтёр Украина – Реал Мадрид Испания 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 57 Дентиньо, 2:0 – 82 Соломон.
Шахтёр – Трубин, Матвиенко, Витао, Бондарь, Додо, Марлос (Майкон, 73), Тете, Степаненко, Тайсон (Соломон, 74), Коваленко (Алан Патрик, 85), Мораес (Дентиньо, 25; Фернандо Педро, 85).
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Начо, Менди, Васкес, Кроос, Эдегор (Иско, 77), Асенсио, Модрич, Родриго (Винисиус Жуниор, 77), Бензема (Мариано Диас, 77).
Огоҳлантириш: Варан (14).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

panshanbe-navb

Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 январь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади