Главная / Спорт / ЕЧЛ. Зальцбург мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

ЕЧЛ. Зальцбург мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Европа чемпионлар лигаси “А” гуруҳидан ўрин олган Москванинг «Локомотив» ва «Ред Булл Зальцбург» клублари ўртасидаги ўйин асосан Европа лигаси плей-офф босқичи йўлланмаси учун кечди.

Бугунги баҳсда рақибига нисбатан тезроқ ҳаракат қилган австрияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Зальцбург” ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 4тага етказди ва жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳда 5 очко билан 2-поғонани эгаллаб турган “Атлетико” бугун ўз уйида “Бавария”га қарши ўйинда очко йўқотса, “Ред Булл” сўнгги турда мадридликларга қарши баҳсда ЕЧЛ плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Европа чемпионлар лигаси, “А” гуруҳи. 5-тур
Локомотив Россия – Ред Булл Австрия 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 28 Бериша, 0:2 – 41 Бериша, 1:2 – 79, пенальти Миранчук, 1:3 – 81 Адейеми.
Локомотив – Гильерме, Рыбус, Магкеев, Чорлука, Лысцов (Миранчук, 46), Серкейра, Живоглядов (Рыбчинский, 84), Райкович (Игнатьев, 46), Эдер, Зе Луиш (Камано, 89), Лисакович (Мухин, 46).
Ред Булл – Станкович, Кристенсен, Вебер, Ульмер, Рамальо, Юнузович, Камара (Сучич, 69), Собослаи (Дака, 77), Мвепу, Бериша (Онгене, 90), Койта (Адейеми, 70).
Огоҳлантиришлар: Камара (45), Мухин (62), Игнатьев (79), Рамальо (80), Станкович (80), Серкейра (80).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

panshanbe-navb

Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 январь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади