Главная / Спорт / Фарғона тонг отгунча

Фарғона тонг отгунча

Ўзбекистон Про-лигаси телетрансляциялари ўтган давр ичида бизга қизиқ воқеаларни тақдим этди. ПФЛ ва Футбол ТВ ҳамкорлигининг меваси бўлган бу жараён Ўзбекистон футболининг ўрганишга энг муҳтож ҳудуди бўлган Про-лигани юзага олиб чиқди. Биз охиригача кураш олиб борадиган, сунъий ҳисоблардан ҳоли бўлган футболни яқиндан кўрдик, танидик. Саккиз жамоа иштирикидаги ўйинлар интрига эътибори билан ўзидан юқоридаги лигадан ўта олди, наздимда. Бу фикрни тўғридан-тўғри йўлланма масаласи сўнгги учрашувда ҳал бўлиши ҳам исботлайди.

“Турон” — Яйпаннинг мазкур клуби Республикани ажаблантирди. Бу ўринда ўзгача иштиёқ, ишнинг ўз эгаларига топширилиши, ўз ўрнига қўйилиши натижа берди, дея оламиз. Агар бошланган иш шу маромда давом этса “Турон” ўзидан кейин пайдо бўлиши кутилаётган қилинаётган хусусий клубларга умид бўла олади.

“Нефтчи” — Ўзбекистоннинг энг совриндор икки клубидан бири. Улкан тарихи доим таъқиб қилиб келадиган жамоа. Аввал бошидан фаворит эди. Аммо, лигадаги рақобат барчасини эрта ҳал этиш учун тўсиқ бўлди. Энди улар ўз майдонларида “Турон”га мағлуб бўлмасликлари лозим.

Футбол ТВ эса яна хизматда бўлади. КТС ходимлари, шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев Фарғонадан ўйинда ишлашади.

Бу ўйин коронавирус пандемияси даврида ўтган ўзбек футбол мавсумининг чиройли хотимаси бўлади, насиб қилса. Демак, бирга кузатамиз.

“Нефтчи” – “Турон”
Футбол ТВ, соат 14:00!

Фарғонада тонг отсин, ҳаммасини кўрамиз….

Ориф Толипов.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

panshanbe-navb

Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 январь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади