Главная / Спорт / Франция футбол федерацияси президенти: Бенземанинг терма жамоадаги фаолияти якунланди

Франция футбол федерацияси президенти: Бенземанинг терма жамоадаги фаолияти якунланди

Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Грэ “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземанинг терма жамоага қайтиш имконияти ҳақида гапирди.

“Бензема ажойиб футболчи. Мен унинг футболчилик маҳоратини ҳеч қачон танқид қилмаганман. Ушбу мавсумда “Реал”да намойиш қилаётган ўйини унинг ўз позициясида жаҳондаги энг яхши футболчилардан бири эканини кўрсатмоқда. Аммо унинг Франция терма жамоасидаги фаолияти якунланди”, – деди Ле Грэ.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2015 йилдан бери Франция терма жамоасига таклиф этилмаяпти. Ўшанда у жамоадоши Матьё Вальбуэна билан можарога борган эди.

Бензема терма жамоа сафида 81та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урган.


Ҳаққимизда

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300