Главная / Жамият / Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди

Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди

10 апрелдан бошлаб хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.


Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда амалга оширилган.

Хотин-қизлар телефон рақамлари орқали «Ишонч телефони» операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.

Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;

Руҳшунос: +998 97 137 27 27;

Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24

Барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олиш мумкин бўлади.

«Ишонч телефони» хизмати ҳар куни 8−00 дан 18−00 гача уч ой карантин даврида давомида фаолият кўрсатади.

Олдинроқ, БМТ Бош котиби карантин давомида хотин-қизларга нисбатан зўравонилк кучайиш хавфи ҳақида гапириб ўтган эди.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300