Главная / Спорт / Ҳабиб жангдан сўнг нималар деди?

Ҳабиб жангдан сўнг нималар деди?

Кеча тунда бўлиб ўтган Ҳабиб Нурмагамедов ва Дастин Порье ўртасидаги жангда доғистонлик спортчининг қўли баланд келганидан хабарингиз бор. Жангдан сонг Ҳабиб «UFC RUSSIYA» каналига кичик интервью берди. Ушбу интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.


– Ҳабиб сени ғалаба билан табриклаймиз. Сенингча ҳаммаси ортда қолдими? Ўзингни қандай ҳис этяпсан?

– Мен ишонаман ва аниқ биламан ҳаммаси ортда қолди. Ҳаммаси тўлиқ ортда қолиши учун бироз ухлаб олишим зарур. Яратганга беадад шукурлар бўлсин, мен буни уддалдим.

Сен октогонда дам олмоқчи эканлигинги айтинги. Бу қанча давом этиши мумкин?

Менимча 3 ё 4 кун дам оламан ва вазиятга қараб иш кўраман. Ҳозир ҳиссиётларга берилиб бирор нарсани ваъда қилишни истамайман. Тезроқ уйга учмоқчиман. Ўзимга келиб олгач, оиламиз ва мураббийлар билан келажакдаги режалар борасида келишиб оламиз.

– Сен жуда кўп саёҳат қиласан. Дам олгач, яна қаергадир саёҳатга чиқишни режалаштиряпсанми?

– Менда ҳозир ҳеч қандай режа йўқ. Шунчаки, уйқим келяпти (кулади). Менга бу борада жуда кўп таклифлар келиб тушмоқда. Чарчоқ сабаблими ёки бошқа омил туфайлими очиғИ билмадим, лекин ҳозир келажагим борсида ҳеч нарса дея олмайман.

– Бу жанг сен учун руҳан оғир кечдими ёки жисмоний жиҳатдан қийинроқ бўлдими?

Руҳий томонлама жанг мен учун осон кечмади, лекин жисмоний томонлама мен ортиқча қийинчиликни ҳис этганим йўқ. Мен ҳаммасини тўлиқ бошқариб тудим, тоза ва сифатли ишладим. Ҳар доим нимагадир интилиб яшамоқ зарур. Ҳар нарсанинг камчилиги ва ютуқлари мавжуд. Бу жангни ҳам албатта кўриб чиқамиз ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Ўсиш учун доиммо ҳаракатда бўлиш лозим. Бугунги ғалабадан сўнг, тўхтаб қолмоқчи эмасман.

– Мухлисларингга айтадиган сўзларинг бўлса, марҳамат

– Мени қўллаб-қувватлаб турган инсонлар учун катта раҳмат. Олдинги жангимда мени ҳуштаклар билан қарши олишган эди. Бу сафар ҳаммаси ўзгача бўлди. Мени жуда яхши руҳлантириб турган залдаги барча-барчага алоҳида минаддорчилигимни билдирмоқчиман. Очиғи, жанг атмосфераси мен кутганимданда ёқимлироқ томонга ўзгарганини дарров сездим. Мен учун дуо қилган барчага чин юракдан раҳмат деб қоламан.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

hames-blue-real

Хамес ўзига янги жамоа қидирмоқда

Реал ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзига янги жамоа қидирмоқда