Главная / Жамият / Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

10 декабрдан Кавказ минтақасидан Каспий денгизи орқали Ўзбекистонга антициклон кириб келишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар қилди.


Сешанба куни баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиб ўтади, шимолда эса ёғингарчиликлар (ёмғир, қор) кутилмоқда. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат фони нисбатан илиқ бўлиб, кечаси + 2… +7 даража, кундузи +12… +17 даражани ташкил қилади, шимолда ҳароратнинг кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи +3… +8 даражагача пасайиши кузатилади

11 декабрда Кавказ ҳудудидан совуқ ҳаво кириши билан айрим жойларда ёғингарчилик кучаяди. 12−14 декабрда об-ҳавонинг беқарорлиги сақланади, айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузаилади, фақат мамлакатнинг шимоли-ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Совуқ антициклон таъсирида шу кунларда ҳаво ҳарорати аста пасайиб кечаси 0… +3 даража, кундузи +8… +11 даражагача тушади. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Ўтган дам олиш кунлари мамлакат аҳолиси туман ҳодисасини кузатди. Минтақада туман ҳосил бўлишига ўтган ёғинлар билан намланган илиқ тупроққа совуқ ҳавонинг аста секин оқиб келиши асосий сабаб бўлади. Туманлар асосан йилнинг совуқ даврида ноябрдан апрелгача кузатилади, улар кўпроқ декабрь-январь ойларида такрорланади, дейилади хабарда.

Асосан кечки, тунги ва эриалабки соатларда кузатиладиган туман қуёш чиқиши ва ҳарорат бир оз кўтарилиши билан тарқалиб кетади.

Туманларнинг давомийлиги ҳар хил. Асосан 3 соатгача давом этадиган туманлар кузатилади. 12 соатдан ортиқ давом этиб, метеорологик кўринувчанлик 50 м ва ундан кам бўладиган ҳолатлар хавфли об-ҳаво ҳодисаларига киради. Бундай ҳолатлар авиация ва ерусти йўл транспорти учун хавф туғдиради.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

sud

Ўзбекистон Республикаси Олий судида

Ўзбекистон Республикаси Олий судида фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва мамурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг …

100200300