Главная / Сиёсат / Хиндистоннинг Узбекистондаги янги элчиси тайинланди

Хиндистоннинг Узбекистондаги янги элчиси тайинланди

Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов 26 июль куни янги тайинланган Хиндистоннинг Узбекистондаги элчиси Сантош Жани кабул килди, дея хабар берди ТИВ матбуот хизмати.


Ишонч ёрликлари нусхаларини кабул килар экан, вазир Хиндистон элчисини юкори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.

Сухбат чогида Узбекистон-Хиндистон муносабатларининг долзарб кун тартиби мухокама килинди. Узбекистон ва Хиндистон уртасидаги узаро манфаатли муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан кайд этилди.

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Хиндистонга давлат ташрифи ва жорий йилнинг январ ойида булиб утган «Жушкин Гужарат» саммитидаги иштироки икки томонлама хамкорликнинг мухим вокеаси булгани таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, Узбекистон-Хиндистон хамкорлик институтларининг булажак мажлислари ва бошка кушма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Хиндистоннинг Узбекистондаги аввалги элчиси Винод Кумар апрель ойида уз дипломатик миссиясини якунлади.

Хаккимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Бахром Хамроевни 14 йилга Россияга камалди

Москва иккинчи Гарбий округ харбий суди асли узбекистонлик булган ва мухожирлар хукуклари химоячиси Бахром Хамроевни …

100200300