Главная / Сиёсат / Хитой элчихонаси Помпеонинг Тошкентдаги сўзларини танқид қилди

Хитой элчихонаси Помпеонинг Тошкентдаги сўзларини танқид қилди

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг Тошкентда ўтган брифингдаги сўзларини танқид остига олди.


«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, брифингда Associated Press журналисти Мэтью Ли давлат котиби тилидан тушмай қолган Хитой инвестиция ортидан кўринаётган таҳдид ва хатарлар, шунингдек, Хитой таъсири, Huawei билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.

У Помпеодан Шинжон лагерларида сақланаётган уйғур мусулмонлари, қозоқ ва Хитойдаги бошқа этник камчилик ҳуқуқлари қатори ушбу масалалар минтақа ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда ҳам кўтариладими, дея савол берди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Майкл Помпео саволга жавобан АҚШ минтақадаги мамлакатларда маҳаллий халқ истаги билан қарор қабул қилиниши тарафдори эканини билдирди.

«Биз Ўзбекистон халқи мувозанатдаги, яхши муносабатларни исташини биламиз. Уларнинг олис ўтмиши бор. Улар ҳам Россия, ҳам Хитой мавжуд бўлган ҳудудда яшайди. Аммо АҚШ уларнинг мустақил қарор қабул қила олиш қудратида бўлишини истайди ва шуни қўллаб-қувватлайди», — дея фикр билдирган америкалик дипломат.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Ўзбекистондаги сиёсий ислоҳотлар ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаши, мамлакатда эркин ва мустақиллик мустаҳкамланиши тарафдори. Шу орқали халқлар ўз истагидан келиб чиқиб қарор қилиши муҳим. Бошқа давлатларнинг истаги билан эмас. У АҚШнинг минтақадаги вазифа ва мақсадларини қисқача очиқлаб ўтди.

Шунингдек, журналист Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой таҳдиди борасида америкалик ҳамкасби билан бир фикрни илгари сурадими, дея қизиқди. Комиловнинг айтишича, Ўзбекистон ташқи сиёсатида минтақа мамлакатлари билан яхши муносабатни ўрнатиш устувор вазифа ҳисобланади.

«Иккинчидан, Ўзбекистон ҳеч қачон ўз манфаатига зарар етказувчи қарорларни қабул қилмайди. Учинчидан, бу савол катта ва кичик минтақавий иштирокчи бошқа давлатлар сиёсати билан боғлиқ эканини яхши англаймиз. Шу туфайли, яна бир бор таъкидлайман: биз Марказий Осиёни барқарор ривожланаётган, фаровон ва ҳамкорлик минтақаси сифатида кўришни истаймиз. Қолаверса, минтақадаги катта, буюк кучлар ўртасидаги мусобақага алоқадор қандайдир исталмаган ҳолатда қолишни истамаймиз», — деди у.

Хитой элчихонаси брифингдан сўнг АҚШ давлат котиби сўзларига эътирозини билдирди. Дипломатик ваколатхонанинг фикрича, Майкл Помпео Евроосиё давлатларига турнеси давомида расмий Пекинга туҳмат ва ёлғонларни тарқатмоқда.

«Унинг ёлғонни сохталаштириш ва ҳар қандай ҳолатда Хитойни ёмонотлиқ қилиши бизни ажаблантирмай қўйди. Таъкидланган масала муҳокама этилганми, ё йўқми, бундан қатъи назар, томонлар Помеонинг шантажи ва ҳаракатидан мамнун эмаслигига аминмиз», — дейилади хабарда.

Хитой элчихонасининг хабарида таъкидланишича, ёлғон минг марта такрорланса ҳам, у — ёлғон. Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг дўстлик муносабатларини бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат таназзулга юз тутади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RhFHd915864119971728_b

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.