Главная / Спорт / Икки йил аввал Моуриньо ван Дейкнинг МЮга ўтишини истамаган эди

Икки йил аввал Моуриньо ван Дейкнинг МЮга ўтишини истамаган эди

“Манчестер Юнайтед” клуби икки йил аввал Виржил ван Дейкга қизиққан эди. Ўшанда голландиялик ҳимоячи “Саутгемптон”да ўйнар эди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра, “МЮ”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жозе Моуриньо унинг трансфери амалга оширилишни истамаган. Боиси, португалиялик мутахассис жамоада ҳимоячи ҳаддан ташқари кўп деб ҳисоблаган. Орадан ярим йил ўтиб “Ливерпуль” ван Дейкни сотиб олганди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2016 йилнинг май ойидан 2018 йилнинг декабрига қадар “қизил иблислар”ни бошқаган эди. Ўшандан бери у ишсиз юрибди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

49041634

“Рома” “Сассуоло” футболчисига қизиқмоқда

"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли "Рома" қизиқиш доирасига тушди, деб хабар бермоқда Leggo нашри