Главная / Иқтисодиёт / Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида резервларни аграр соҳасига сафарбар қилиш ва маҳсулот ҳажмини оширишга топшириқ берди. Шундагина иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириб, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш мумкин, дея қайд этди у.


Йиғилишда пандемия шароитида кўплаб соҳаларда тушумлар камайган бир пайтда, қишлоқ хўжалигини ривоюлантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш энг долзарб масалага айланиши таъкидланди. Пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш ҳамда ҳосилдорликни оширишга асосий эътибор қаратилди.

Президент бугунги оғир шароитда барча раҳбарлар ва фермерлар бир бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлади. Пахта ҳосилдорлигини 10 центнерга ва ғалла бўйича 20 центнерга ошириш мақсади қўйилди.

«Бизни фақатгина ер боқа олади ҳозир. Барча давлатлар бутун савдо-сотиқни ёпди. Шунинг учун, озиқ-овқат маҳсулоти деганимизда, паррандачиликка ҳам, чорвачиликка ҳам, балиқчиликка ҳам, ҳаммаси ҳам ғалла керак. Ҳали икки ой вақт бор, эртага кеч бўлади», — деди Шавкат Мизиёев (иқтибос «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасидан олинди).

Кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш, илғор тажрибаларни кенг жорий қилиш мақсадида Пахта етиштирувчи ва қайта ишловчи кластерлар уюшмасини ташкил қилиш ташаббуси маъқулланди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Бугунги эпидемиологик вазият ҳар қандай шароитга тайёр бўлиш даркорлигини, озиқ-овқат аҳолининг талаби даражасида захира қилиниши зарурлигини кўрсатмоқда, дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Пандемия натижасида охирги уч ойда мамлакатимизга кириб келаётган ун ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 50 фоизга, дон 31 фоизга камайди. Давлат раҳбари ғалла ҳосилдорлигини 20 центнер кўпайтириш, гектаридан камида 70 центнердан ҳосил олиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида 10 минг гектар янги боғ ва 9 минг гектар токзорлар орасига картошка, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, нўхат, мош, ловия, помидор, бодринг, булғор қалампири ва полиз экинлари экиш бўйича кўрсатма берилди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bRyaYy15864939887039_b

ИТБ Ўзбекистондаги янги шифохоналарни жиҳозлашга 17 млн доллар ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган янги клиникалар учун тиббий жиҳозлар сотиб олишга 17 млн доллар йўналтирди. Соғлиқни сақлаш ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қўшимча 140 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилади.