Главная / Технологиялар / Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари эълон қилинди

Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари эълон қилинди

22 май куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги доирасида бажарилиши 2019−2020 йилларга мўлжалланган илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари бўйича молиялаштиришга тавсия этилган 15 та лойиҳа муаллифларига сертификатлар топширилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz”га.


Хабарда қайд этилишича, Белорусь Республикаси президентининг ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкентда фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди. Мазкур ҳужжатга биноан Беларусь Республикаси Фан ва технологиялар қўмитаси билан келишилган ҳолда илмий-техник лойиҳалар танлови эълон қилинди.

Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигида ўтказилган илмий-техник лойиҳалар танловига жами 34 та лойиҳа келиб тушди. Ўз навбатида Беларусь томондаги ҳамкор ташкилотлардан айрим мавзулар бўйича танловга лойиҳалар топширилмаганлиги туфайли 9 та лойиҳа танловдан четлаштирилди. 25 та илмий-техник лойиҳа Илмий-техник кенгашларда экспертизадан ўтказилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг 2019 йил 8−11 апрель кунлари Беларусь Республикасига хизмат сафари давомида Беларусь Фан ва технологиялар қўмитаси билан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди ва 15 та лойиҳани молиялаштириш бўйича келишувга эришилди.

«Газета.uz”га тақдим этилган жадвалга кўра, ушбу лойиҳаларни амалга оширишга жами 7,362 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтитида техника фанлари доктори, профессор Саримсоқов Абдушукур Абдуҳалилович раҳбарлиги остида «Био парчаланувчи табиий полимерлар асосида таркибида барқарорлаштирилган нано селен заррачалари тутган онкологик касалликларни даволашга йўналтирилган полимер таркибли дори воситаларини яратиш» лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳа учун 1 млрд сўм ажратиш кўзда тутилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

PBiRNi14745221494337_b

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади

Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.