Главная / Жаҳон / Ироқ пойтахтида комендантлик соати эълон қилинди

Ироқ пойтахтида комендантлик соати эълон қилинди

Бутун Ироқ бўйлаб ҳукуматга қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтмоқда. Тўқнашув ва тартибсизлар чоғида энг камида 20 киши ҳаётдан кўз юмди, 1000 дан зиёд киши жароҳатланди.


Ишсизлик, коррупция ва яшаш шароитлари қийинлашганига қарши намойишлар 1 октябрь куни Бағдодда бошланди ва дастлаб тинч кўринишга эга эди, дея хабар қилди Euronews.

Намойишлар тўлқини қисқа вақтда бошқа шаҳарларга ҳам кириб борди. Намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, йўлларни тўсиб қўйди, давлат муассасаларига ҳужумлар уюштирмоқда. Полиция кўздан ёш сиздирувчи газ ва ўқ отар қуроллар билан уларни қарши олмоқда.

Пойтахт ва бошқа йирик шаҳарларда пайшанбадан комендантлик соати эълон қилинди. Бир қатор провинцияларда интернетга кириш тўлиқ ёки қисман чекланди. Мудофаа вазири қарори билан барча ҳарбий қисмлар жанговар шайлик тартибига ўтказилди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nRi3PM15686182324806_b

Афғонистонда ЭУЛдаги портлаш Ўзбекистондан энергия етказиб беришни қисқартирди

Жангарилар электр узатиш линиясини портлатгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди.