Главная / Сиёсат / Жахонгир Ортикхужаев ва Kun.uz узаро муросага келди

Жахонгир Ортикхужаев ва Kun.uz узаро муросага келди

Тошкент хокими Жахонгир Ортикхужаев якшанба куни шахар маъмурияти рахбарининг Kun.uz журналистларига тахдид килгани акс этган аудиоёзув пайдо булганидан кейин вужудга келган вазиятни мухокама килиш учун сайт тахририяти ходимлари билан учрашди.


Нашрнинг хабар килишича, мулокот давомида шахар хокимлиги ва сайт тахририятига тааллукли, юзага келган муаммоли масалалар мухокама килинди.

«Шуни расман маълум килмокчимизки, мазкур мулокот якунига кура сайт жамоаси ва пойтахт хокимлиги рахбарияти уртасидаги барча тушунмовчиликлар бархам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, узаро муросага келди. Сайт тахририяти хокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулохазаларини коникарли деб топади», — дея кайд этди Kun.uz.

Нашр, шунингдек, хамкасб-журналистлар ва блогерларга куллаб-кувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Айни вактда Kun.uz бу масалани ортик мухокама килмаслигини суради: «Зеро факат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида курол сифатида фойдаланилишини хохламаймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб утамиз, 16 ноябрь куни таркалган аудиоёзувда Тошкент хокими Жахонгир Ортикхужаев журналистларни хакорат килган ва уларга жисмоний зарар етказиш билан тахдид килган. Партиялар, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, блоггерлар ва журналистлар вазиятга муносабат билдирди. Узбекистон Бош прокуратураси аудиоёзувни урганаётганини маълум килди.

Якшанба куни Kun.uz хокимнинг тахдидлари нашр журналистларига каратилгани, бу гаплар сайт журналистлари билан Олмазор тумани хокимининг собик уринбосари Абдурасул Вахобов уртасидаги можародан эртаси куни (15 август) айтилганини хабар килди. Шунингдек, сайт аудиоёзувнинг тулик талкини тахририятда мавжуд экани ва уни Бош прокуратурани урганиш учун такдим этишга тайёрлигини билдирди.

Хаккимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Бахром Хамроевни 14 йилга Россияга камалди

Москва иккинчи Гарбий округ харбий суди асли узбекистонлик булган ва мухожирлар хукуклари химоячиси Бахром Хамроевни …

100200300