Главная / Иқтисодиёт / Жиззахдан ўтувчи автомагистрал йўлида 4 та йирик туристик мажмуа барпо этилиши режалаштирилмоқда

Жиззахдан ўтувчи автомагистрал йўлида 4 та йирик туристик мажмуа барпо этилиши режалаштирилмоқда

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўлида Туризм соҳасини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Шоҳрух Абдимуродов маълум қилди.


Жиззах вилояти географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, вилоят ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўлидан кунига 25 мингдан ортиқ автомобиллар ўтади. Шунингдек, вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларидаги миллий услубдаги умумий овқатланиш шахобчалари маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридорини ташкил этиш белгиланди.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бошқарма бошлиғи ўринбосари Икром Мамажонов бошчилигида Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси хамда туман хокимликлари томонидан «Туризм магистрали» туризм транспорт коридорини ташкил этиш бўйича худудларда ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра М-39 автомагистрал йўли ёқасидан 2020−2021-йилларда ташкил этиладиган 4 та йирик туристик мажмуага керакли тавфсиялар ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Автомагистрал йўлларда Туризм коридорини яратишдан асосий мақсад вилоятда туристларнинг бўлиш вақтини узайтириш ва уларга юқори сифатли қулайликлар яратиш хисобланади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Wq7ck015865495187772_b

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.