Главная / Спорт / Қаҳрамон Асланов мақоласи: Ливерпуль нима учун ютқазди?

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Ливерпуль нима учун ютқазди?

Баъзи жамоаларда доим кучли дарвозабонлар бўлади. Бу режанинг асосий қисми, масалан «Атлетико»да. Давид Де Хеа, Тибо Куртуа, Ян Облак…

«Ливерпуль» эса аксинча, айнан ҳимоядаги муаммолар доимо уларни одатдагидан кўпроқ гол уришга мажбур қиларди.

Алисон Бекернинг келиши «Ливерпуль»ни барча турнирларда ғалаба қозона оладиган жамоага айлантирганди. Ўтган йили ЕЧЛ, бу йил АПЛ…

Аммо тақдирни ҳазилини қарангки, бугун, аслида Клоппга голлар кўпроқ зарур бўлган паллада яна дарвозабон панд берди. Алисон жароҳатда, Адриан эса…

«Ливерпуль» «Атлетико» дарвозасига 35та зарба берди, шундан 12 таси аниқ, 7 таси эса ўта хавфли. 16 бурчак тўпи.

«Атлетико»да 9 зарба, 6 таси аниқ. Биринчи голда дарвозабон тўпни рақибга бериб қўйди. Жарима майдони ташқарисидан берилган икки зарба голга айланди — 2:3.

Бундан ташқари, Алисон оёқда ҳам яхши ўйнарди, яхши биринчи пасга эгалиги учун, жамоа тўпга эгалик қилганда, юқорироқда ўйнаш қулайлигини тақдим этарди.

Яхши дарвозабонинг бўлмаса, дунёнинг энг яхши ҳужум учлиги бекор, Облак билан эса, Льоренте ҳам ўйин қаҳрамони бўла олади. Албатта, Льорентени кўпроқ Адриан қаҳрамон айлантирган бўлса-да, Облаксиз бу имкониятлар ҳам бўлмасди.

Қаҳрамон Асланов.


Ҳаққимизда

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300