Главная / Сиёсат / Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшон ҳокими бўлди

Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшон ҳокими бўлди

Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшоннинг янги ҳокими бўлди. Унинг номзоди 15 август куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Усмон Раҳимов худди шу куни Олмалиқ ҳокими лавозимига тайинланди.


Қаҳрамон Ҳакимов (1971 й. т.) — Фарғона политехника институти битирувчиси (1995). Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда «ТошуйжойЛИТИ» акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган.

Нурафшон шаҳри (собиқ Тўйтепа) 2017 йилнинг ёзида Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланди (аввал вилоятнинг маъмурий маркази йўқ эди). Тошкент шаҳридан вилоят ҳокимлиги бу ерга кўчирилди. Ҳозирда шаҳарни тўлиқ қайта қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

«Бугун кўз ўнгимизда янги шаҳар пайдо бўлаяпти. Нурафшон деган гўзал шаҳар қад кўтараяпти, — деди сессияда сўзга чиққан вилоят ҳокими в. б. Рустам Холматов. — Мен ҳокимлик тизимида мустақилликнинг илк йилларидан бери ишлайман. Ҳар йили Тошкент вилоятининг маркази шаҳардан бошқа жойга кўчиши ҳақида гап-сўзлар бўларди. Аммо, бу иш бўлмади».

«Ишимизда самара бўлиши керак. Янги Нурафшонни ҳаммамиз биргаликда қурамиз. Бу борада биз тадбиркорларимизга суянишимиз керак. Шаҳар марказидаги объектларни қуришда маҳаллий тадбиркорларнинг иштироки кўпроқ бўлишини истардим. Нурафшон келажак шаҳри. Бу ерда йирик лойиҳалар ҳаракатга келтирилди ва яна ана шундай лойиҳалар яна кўп бўлади», — деди вилоят ҳокими.

Рустам Холматов шаҳар ҳокимлиги жамоаси кўп ишларни бугун Олмалиқда иш бошлаган Усмон Раҳимовга ташлаб қўйганини ачиниш билан тилга олди. «У кўп ишларни ёлғиз ўзи зиммасига олди, қийналди. Буёғига ҳар ким ўз аравасини тортиши керак. Бу ишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига кўп нарса боғлиқ», — деди у.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Баҳром Ҳамроевни 14 йилга Россияга қамалди

Москва иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди асли ўзбекистонлик бўлган ва муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевни …

100200300