Главная / Жамият / Карантиндан қочган яна бир шахс қўлга олинди

Карантиндан қочган яна бир шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида карантиндан қочган эркак қўлга олинди, дея хабар қилди Миллий гвардия матбуот хизмати.


20 март куни Москвадан «Москва-Тошкент» поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган 1995 йилда туғилган фуқаро Aббосов М.Р. эпидемик вазиятга кўра ўрнатилган тартибда Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.

У 21 март куни соат 15.30 да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган вақтда карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида карантиндан қочган фуқаро Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги уйида ушланиб, изоляцияга олинган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300