Главная / Жамият / Каршида олий харбий авиация билим юрти очилди

Каршида олий харбий авиация билим юрти очилди

Карши шахрида янгидан барпо этилган олий харбий таълим муассасаси — Узбекистон Республикаси олий харбий авиация билим юртининг очилиши хамда курсантларнинг харбий касамёд кабул килишига багишланган тантанали маросим булиб утди. Бу хакда «Кашкадарё» газетаси сайтида хабар берилди.


Унда Узбекистон Республикаси президенти хузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов, Узбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Баходир Курбонов, вилоят хокими Зафар Рузиев, Жануби-гарбий махсус харбий округ кумондонлиги хамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 28−30 январь кунлари вилоятга ташрифи чогида Карши туманидаги Хонобод харбий аэродромида хам булиб, харбий учувчилар тайёрлаш, уларнинг амалий машгулотлар олиб боришида объектнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш максадида 1994 йилда асос солинган Жиззах олий харбий авиация билим юртини Карши шахрида кайта ташкил этиш таклифини берганди.

Шундан сунг Карши сержантлар тайёрлаш мактаби негизида олий харбий авиация билим юрти ташкил этилиши белгиланиб, бу ерда кенг куламдаги курилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ажратилган 73 миллиард сум эвазига укув корпуси ва ёрдамчи бинолар замонавий куринишга келтирилиб, энг сунгги русумдаги тренажёрлар, укув-услубий кулланмалар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жихозланди.

— Муассаса хаво хужумларидан мудофаа кушинлари ва харбий хаво кучлари учун 7 та йуналиш буйича мутахассислар тайёрлайди, — дейди Хаво хужумидан мудофаа ва харбий хаво кучлари кушинлари кумондони, генерал-майор Ахмад Бурхонов. — Олий харбий авиация билим юртининг айнан Карши шахрида ташкил этилиши аввало курсантларга мамлакатимиздаги энг йирик харбий аэродромлардан бири К Хонобод аэродромида харбий хаво кемаларини бошкариш, уларга техник хизмат курсатиш буйича машгулотлар олиб бориш, бевосита укув полигонларида иштирок этиш имконини беради. Бу эса харбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини ошириш, авиация хамкорлигидаги дала-укув машгулотларини реал вазиятларга якинлаштирган холда олиб бориш ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш учун мухим.

Тадбир давомида билим юрти буйлаб экскурсия уюштирилди. Харбий хаво кучлари томонидан тайёрланган хаво паради ва авиашоу намойиш этилди. Парад аввалида Н-125 русумли вертолётда давлат байроги олиб утилди. Ми-8МТ, Ми-24 вертолётлари, С-295, Су-25, Миг-29 самолётларининг билим юрти узра парвози мехмонлар томонидан олкишланди.

Билим юрти рахбариятига президент совгаси «Isuzu» автобуси ва «Gentra» автомобили топширилди.

Шу куни олий харбий таълим муассасаси илк курсантлари харбий касамёд кабул килишди.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300