Главная / Спорт / Қашқадарёда бешта муҳим ташаббус бўйича спорт мусобақалари ўтказилди

Қашқадарёда бешта муҳим ташаббус бўйича спорт мусобақалари ўтказилди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусининг иккинчи йўналиши бўйича республикамизнинг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ташкил қилинмоқда.


Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Қашқадарёнинг турли ҳудудларида спортнинг волейбол, юнон-рум кураши, футбол, стол тенниси, сузиш ҳамда енгил атлетика турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари ҳам шулар жумласидан.

Беллашувларда вилоятнинг Шаҳрисабз, Қарши шаҳарлари ҳамда Китоб тумани ёшлари билан биргаликда сурхондарёлик ёш спортчилар ҳам иштирок этишди. Спорт беллашувларида ҳаммаси бўлиб 670 нафар ёшлар ўзаро куч синашишди.

“Биз гиёҳвандликка ва терроризмга қаршимиз” шиори остида спортнинг юнон-рум кураш тури бўйича Қарши шаҳар БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақасида Сурхондарё вилояти ҳамда мезбон Қашқадарё вилоятидан 150 нафар спортчилар иштирок этишиб, ғолиб совриндор бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

 

27 июль куни Қарши тумани кенгаши билан ҳамкорликда БЎСМ футбол майдонида “Футболимиз келажаги” шиори остида тумандаги барча МФЙдан 9-14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида спортнинг футбол туридан туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада 120 нафарга яқин ёш иқтидор эгалари иштирок этишди.

1-ўринни Қарши тумани Қоратепа МФЙ жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни Лаганди МФЙ жамоаси қўлга киритди. Фахрли 3-ўрин Падарон МФЙ жамоасига насиб этди.

Шаҳрисабз шаҳридаги “Беруний” соғломлаштириш ёзги дам олиш оромгоҳида“Ёз – ўтмоқда соз” шиори остида стол тенниси мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақада оромгоҳнинг 100 нафарга яқин дам олувчи ёшлари иштирок этишди.

Шунингдек, “Ҳисор”, “Локоматив” спорт ўйингоҳларидаги футбол мусобақалари, Китоб туманидаги сузиш ҳавзасида сузиш тури бўйича мусобақа, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида енгил атлетика тури бўйича Қарши шаҳридаги маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақалар ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди.

Спортнинг барча турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар мутасадди ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

and30

Суперлига. “Соғлом Авлод” ўйингоҳидаги нурсиз дурангдан (фотогалерея)

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди