Главная / Жамият / Кашкадарё вилояти ИИБ куриклаш бошкармасининг собик бошлиги окланди

Кашкадарё вилояти ИИБ куриклаш бошкармасининг собик бошлиги окланди

Жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти судининг 2014 йил 31 мартдаги хукмига кура, 1971 йил 14 апрель куни Сурхондарё вилояти, Шурчи туманида тугилган Жумаев Яшин Хайиталиевич Кашкадарё вилояти ИИБ куриклаш бошкармаси бошлиги булиб ишлаган. Бу хакда 7news.uz хабар берди.


2013 йил 7 август куни у Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-кисми «а, б» бандлари ва 210-моддаси 3-кисми «а, б, в» бандлари билан айбли деб топилиб камокка олинган.

Суд унга нисбатан, ЖКнинг 209-моддаси 2-кисми «а, б» бандлари билан энг кам ойлик иш хакининг 450 баравари 28.314.000 сум микдорида жарима жазоси, ЖКнинг 210-моддаси 3-кисми «а, б, в» бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини куллаб, 3 йил муайян хукукдан махрум килиш, яъни масъул мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш хукукидан махрум килиб, ЖКнинг 57-моддасини куллаб, энг кам ойлик иш хакининг 550 баравари 34.606.000 сум микдорида жарима жазоси ЖКнинг 59, 61-моддаларига асосан узил кесил 3 йил муайян хукукдан махрум килиш, яъни масъул мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш хукукидан махрум килиб, энг кам ойлик иш хакининг 600 баравари 37.752.000 сум микдорида жарима жазоси тайинлаган.

2011 йилнинг июль ойига кадар Я.Жумаев оркали КБ куйи тизимига ишга утиш истагини билдирган номзод Сулейменов Абдузахиддан ишга утказиб куйиши эвазига 200 АКШ доллари, Умаров Сардордан 1.500 АКШ доллари, Юнусов Азамжондан 500 АКШ доллари, Тошметов Джамшиддан 1.000 АКШ доллари, Абдурахимов Нодирбекдан 1.000 АКШ доллари, Азимов Абдулазиздан 1.000.000 сум, худди шу тарика Р.Жураев оркали Акбаев Илхомдан 1.000 АКШ доллари, Мамадияров Азизбекдан А.Михлибоев оркали 1.000 АКШ доллари, Маматов Элёрдан 500 АКШ доллари, Сагдуллаев Шукуруллодан 650 АКШ доллари, Бухарбаев Бахтиёрдан 600 АКШ доллари, Курбоналиев Алмасдан 600 АКШ доллари, Айтбаев Нургалидан 500 АКШ доллари, Тураев Анвардан 200.000 сум, Ш. Сайдазимов оркали Азларов Махамадхужани КБ куйи тизимига ишга утказиш учун 800 АКШ доллари, Мирзаев Ойбекдан 200 АКШ доллари, Сарикулов Нурилладан 1.000 АКШ доллари, Эгамбердиев Азизжондан 1.500 АКШ доллари, Куддусов Жавохирдан 500 АКШ доллари, Эштаев Алибекдан 400 АКШ доллари, Хусанов Абдурауфдан 300 АКШ доллари, Муратов Абдувохиддан 1.250 АКШ доллари, Саидносиров Абдулазиздан 400 АКШ доллари, Зиятов Баходирдан 800 АКШ доллари, бошка 19 нафар номзодлардан 16.200 АКШ доллари, жами булиб 32.400 АКШ доллари ва 1.200.000 сумни конунга хилоф равишда пора тарикасида олиб, жиноий шериклари имкониятлари билан харакатларини охирига етказиш максадида Р.Жураев К.Нурмухамедовга 4.000 АКШ доллари, Я.Жумаев уюшган гурух манфаатларини кузлаб Ш. Бурановга 12.400 АКШ доллари бериб, колган кисмини Р.Жураев ва Я.Жумаевлар бошкалар билан узаро таксимлаб, Ш. Буранов ва К.Нурмухамедовлар оркали расмий хужжат хисобланган 2011 йил 25 июндаги ва 2011 йил 18 июлдаги синов натижаси баённомаларига сохта маълумот ва ёзувлар киритган холда, номлари кайд этилган номзодлар гуёки синовлардан ижобий утганлигини тугрисида расмийлаштиришда баённомаларни узи имзолаб, КБнинг 2011 йил 27 июндаги 28-сонли ва 2011 йил 30 июлдаги 35-сонли буйруклари асосида номзодларни ишга утишини таъминлаган.

Жиноят ишлари буйича Тошкент вилоят судининг 2014 йил 31 мартдаги хукмининг Жумаев Яшин Хайиталиевичга нисбатан кисми бекор килиниб, Жумаев Яшин Хайиталиевич Узбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2, 3-бандларига асосан реабилитация килинсин ва жиноят ишининг унга нисбатан кисми тугатилди.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300