Главная / Спорт / Кепа АПЛ антирекордини ўрнатди

Кепа АПЛ антирекордини ўрнатди

“Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалага Англия премьер-лигаси тарихига ўз номини ёзиб қўйди. Испаниялик голкипер АПЛ антирекордини ўрнатди.

Кепа бир мавсум давомида ўз дарвозаси томон аниқ йўлланган зарбаларнинг бор-йўғи 54,5 фоизини қайтара олган. АПЛ тарихидаги бир мавсум давомида камида 10та ўйин ўтказган дарвозабонлар статистикаси ўрганилганда, Аррисабалага энг сўнгги — 730-поғонани эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон 2018 йилда дарвозабонлар учун рекорд ҳисобланган 71,6 млн фунт стерлинг эвазига “Атлетико”дан “Челси”га ўтган эди.

Кепа жорий мавсумида лондонликлар сафида барча мусобақалар доирасида 41та ўйинда майдонга тушиб, 58та тўп ўтказиб юборди. У бор-йўғи 8та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lempard8

Челси ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Челси клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times