Главная / Иқтисодиёт / Кредит таътиллари давомида фоиз ҳисобланиши давом этади — Марказий банк

Кредит таътиллари давомида фоиз ҳисобланиши давом этади — Марказий банк

Кредит таътиллари давомида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.


Коронавирус таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларга мувофиқ, молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддати 1 октябрга қадар кечиктирилган эди.

Марказий банк кредит ташкилотларининг қарз олувчиларига мурожаатида кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этишини, ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозимлигини маълум қилди.

Марказий банк ҳозирги кунда кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этди. Шу орқали келгусида қарз олувчиларда қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Марказий банк ўз мурожаатида тижорат банклари томонидан ушбу қарорлар юзасидан аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмаётганлиги, айрим банкларда бундай қарздорларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилмаётгани кузатилаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, мижозлар билан алоқа каналлари (веб-сайт, ишонч телефони, телеграм-бот) узлуксиз ишлаши таъминланмагани таъкидланган.

Шу муносабат билан, Марказий банк тижорат банклари раҳбарларига карантин даврида турли воситалар орқали банк билан боғланиш бўйича алоқа каналлари (веб-сайт, ишонч телефони, телеграм-бот) тўғрисидаги маълумотларни кенг тарғиб қилишни тавсия этган. Мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартиби (шу жумладан, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб бериш) юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб бориш сўралган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bRyaYy15864939887039_b

ИТБ Ўзбекистондаги янги шифохоналарни жиҳозлашга 17 млн доллар ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган янги клиникалар учун тиббий жиҳозлар сотиб олишга 17 млн доллар йўналтирди. Соғлиқни сақлаш ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қўшимча 140 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилади.