Главная / Жамият / Кўчма болалар боғчалари қандай кўринишда бўлади?

Кўчма болалар боғчалари қандай кўринишда бўлади?

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги жума куни 16 та қайта жиҳозланган автобус, ўйин майдончасига эга тураргоҳнинг иккита модели ва иккита модулли мактабгача таълим ташкилотини намойиш этди. Улар МТТ қурилиши имконсиз бўлган узоқ қишлоқ жойлари, тоғли туманлар ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган.


Isuzu HC 40 автобуслари базасидаги мобил МТТ белгиланган йўналиш бўйича қатнайди. Мобил гуруҳларда бўлиш давомийлиги уч соатдан ошмайди, болаларнинг максимал сони эса, 3−7 ёшдаги 16 нафар бола бўлади. Машғулотларни барча тарбияланувчилар учун қизиқарли қилиш учун, МТТ мутахассислари турли ёшдаги гуруҳлар учун махсус дастурлар ишлаб чиқдилар, педагоглар эса, тегишли ўқувни битирдилар.

Таълим-тарбия жараёни иккита сменада ўтади, мажбурий овқатланиш ташкил этилмайди, лекин енгил тамаддини иситиб олишни кўзда тутилади. Машғулотларнинг салмоқли қисмини очиқ ҳавода ўтказиш режалаштирилган. Бунинг учун йўналишнинг ҳар бир нуқтасида шийпонли, тўсиқли, ўриндиқли, тепалик, арғимчоқ, ўйин уйчаси ва қумхонали тураргоҳ жиҳозланган бўлади.

Тақдимотда мобил ва модулли МТТларни ташкил қилиш — бу минтақаларда мактабгача ташкилотларнинг кескин етишмаслиги тақозо қилган муҳим қадам эканлиги қайд этилди. Татбиқ этишнинг рекорд даражада қисқалигидан ташқари, мактабгача таълимнинг муқобил шакллари камхаржлиги билан ҳам ажралиб туради. Чунончи, битта одатий МТТ қурилиши ўрнига 7 та модулли МТТ ўрнатиш ёки 7 та автобусни ишга тушириш ва бир неча минтақалардаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш мумкин.

Мобил МТТ лойиҳаси доирасида «Ўзавтосаноат» мутахассислари автобусларни қайта жиҳозлаш ва ҳайдовчиларни ўқитиш билан кифояланиб қолмай, шўъба корхоналари базасида болалар майдончалари учун мебель ва керакли ашёлар тайёрлашни ҳам йўлга қўйди. Ишлаб чиқариш бутунлай маҳаллий бўлиб, бу керак бўлганда автопаркни тезкор кенгайтириш имконини беради. Бундан ташқари, автобусларга йўналишни ва ҳар бир нуқтада туриш вақтини назорат қилиш учун трекерлар ўрнатилади.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги модулли мактабгача ташкилотлар намуналарини тақдим этди. Ҳар бир конструкция ўзаро боғланган денгиз контейнерларидан иборат. Асосий макон ўқитиш-ўйнаш ҳудудига ажратилган бўлиб, болалар мебели, ўйинчоқлар ва ўқув материаллари билан таъминланган. Тўлиқ кунли гуруҳлар учун енгил, йиғилувчан кроватлар кўзда тутилган.

Бугуннинг ўзидаёқ мобил МТТ лойиҳасига республика бўйлаб 44 та нуқта киритилган бўлиб, у жами 2000 нафар болани қамраб олади. Қайд этиш жоизки, мобил МТТларга қатнаш бепул бўлади.

Мобил мактабгача ташкилотлар лойиҳачилари Турин политехника университети мутахассислари бўлди, модул МТТларни эса, «UzAutoTrailer» компанияси муҳандислари лойиҳалаштирди. Улар қайд этишларича, мобил ва модулли МТТларни қуришда ва безатишда иссиққа ва ўтга чидамли, саломатлик учун хавфсиз материаллар ишлатилади.

Фото

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Xm6qOM15714592170583_b

Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформаси ишга туширилди

Khan Academy Oʻzbek — ўзбек тилидаги биринчи оммавий бепул онлайн платформасининг очилиши бўлиб ўтди.