Главная / Жамият / Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланади

Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август, якшанба куни нишонланади. Президент Шавкат Мирзиёев шанба куни бу ҳақдаги қарорни имзолади.


Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2019 йил 11 август кунлари мамлакатда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Қарорда қўшимча дам олиш кунлари кўзда тутилмаган.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300