Главная / Спорт / Ла лига. Барсадан очко олган Сельта, аутсайдерга йирик ҳисобда ютқазди

Ла лига. Барсадан очко олган Сельта, аутсайдерга йирик ҳисобда ютқазди

Аввалги турда «Барселона»дан очко тортиб олган «Сельта» қуйи поғоналарда бораётган «Мальорка» клуби меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Мезбонлар виголиклар дарвозасига оз эмас, кўп эмас, нақ 5та тўп киритишди. “Сельта” эса Яго Аспас томонидан пенальтидан урилган гол билан бир марта жавоб берди, холос.

Ушбу ғалаба эвазига “Мальорка” ўз очколарини 29тага етказиб, аммо клуб 17-ўриндаги “Сельта”дан 5 очко ортда қолмоқда.

Испания ла лигаси, 33-тур
Мальорка – Сельта 5:1 (3:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Будимир, 2:0 – 27 Эрнандес, 3:0 – 40 Посо, 3:1 – 50, пенальти Аспас, 4:1 – 52 Будимир, 5:1 – 60 Севилья.
Мальорка – Рейна, Раильо, Вальент, Лумор (Гамес, 42), Баба, Посо, Севилья (Трайковски, 83), Дани Родригес (Фебас, 74), Кубо (Лаго Джуниор, 83), Эрнандес, Будимир (Чаваррия, 75).
Сельта – Рубен Бланко, Араухо, Мурильо, Оласа, Васкес (Фернандес, 71), Рафинья (Айду, 71), Йокушлу (Смолов, 46), Брадарич, Денис Суарес (Нолито, 28), Аспас, Санти Мина (Мендес, 62).
Огоҳлантиришлар: Вальент (48), Будимир (54), Фернандес (75), Мурильо (80), Гамес (89).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

hames-blue-real

Хамес ўзига янги жамоа қидирмоқда

Реал ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзига янги жамоа қидирмоқда