Главная / Спорт / Ла лига. Реал ўз уйида дебютантга ютқазди

Ла лига. Реал ўз уйида дебютантга ютқазди

Испания чемпионатининг 6-тури доирасида “Реал” ўз уйида “Кадис”ни қабул қилиб, кутилмаганда, имкониятни бой бериб қўйди.

Жорий мавсумда Ла лигага чиқишга муваффақ бўлган жамоа баҳсни анча фаол бошлади. 2-дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди, аммо дарвозага кираётган тўпни Рамос чизиқ устида қайтариб қолди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Лосанонинг зарбасини Куртуа қайтарди.

Лосанонинг ўзи 16-дақиқада ҳисобни очди. Негредо томонидан бош билан етказилган узатма натижасида футболчи яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни Куртуанинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди.

“Реал” биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ва иккинчи таймда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Баҳснинг 80-дақиқасида Йович дарвозани ишғол қилди, аммо узатма берган Бензема офсайдда қолган эди. Орадан 1 дақиқа ўтиб Карим томонидан йўлланган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди.

Шу тариқа, “Кадис” муҳим ғалабага эришди ва ўз очколарини 10тага етказиб, “Реал” билан тенглашиб олди.

Испания Ла лигаси, 6-тур
Реал Мадрид – Кадис 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 16 Лосано.
Реал Мадрид – Куртуа, Марсело, Рамос (Милитао, 46), Начо, Варан, Иско (Вальверде, 46), Кроос (Йович, 78), Васкес (Асенсио, 46), Модрич (Каземиро, 46), Винисиус Жуниор, Бензема.
Кадис – Ледесма, Кала, Эспино, Акапо, Фали Хименес, Алекс Фернандес (Хайро Искьердо, 86), Йонссон (Аугусто Фернандес, 86), Хосе Мари (Гарридо, 76), Сальви Санчес, Негредо (Хименес, 81), Лосано (Малбашич, 46).
Огоҳлантиришлар: Рамос (34), Милитао (90).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

noracism

АПЛ. “Лидс” – “Вулверхэмптон”. Асосий таркиблар маълум

Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Лидс" ва "Вулверхэмптон" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда