Главная / Спорт / Ла лига. Сельта кетма-кет бешинчи ўйинда ютқазмади

Ла лига. Сельта кетма-кет бешинчи ўйинда ютқазмади

Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ла лига жадвалида 4-ўринда бораётган “Хетафе” ўз уйида “Сельта”ни қабул қилди. Жамоалар 90 дақиқа давомида ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.

Шу тариқа, “Хетафе” 3-ўринга кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмаган бўлса, виголиклар кетма-кет бешинчи ўйинда мағлубиятга учрашмади (2та ғалаба, 3та дуранг). “Сельта” 26 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Испания Ла лигаси, 27-тур
Хетафе – Сельта 0:0 (0:0, 0:0)
Хетафе – Сория, Суарес (Кабако, 84), Жене, Эчейта, Ньом, Этебо (Кенеди, 70), Арамбарри, Максимович, Кукурелья, Молина (Анхель Родригес, 61), Мата.
Сельта – Рубен Бланко, Айду, Мурильо, Араухо, Мальо, Брадарич, Йокушлу, Оласа, Рафинья (Мендес, 63), Санти Мина (Систо, 90), Смолов (Фернандес, 70).
Огоҳлантиришлар: Араухо (32), Кукурелья (45), Максимович (54), Арамбарри (55), Мальо (57), Рубен Бланко (60), Мата (71), Суарес (72), Смолов (74), Фернандес (81).
Четлатиш: Арамбарри (82).


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lempard8

Челси ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Челси клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times