Главная / Спорт / Ливерпуль футболчилари вақт капсуласи ичига нималар солишди

Ливерпуль футболчилари вақт капсуласи ичига нималар солишди

Stadion.uz «Ливерпуль» жамоаси футболчилари томонидан амалга оширилган ноодатий иш ҳақида фикр алмашади.


Халқаро ўйинлар сабабли пауза олган «Ливерпуль» вақтдан унумли фойдаланади. Жамоа бутун фаолияти давомида машғулотлар ўтказган «Мелвуд» 70 йил давомида фойдаланиш мақсадида турар жой қурилиш компанияларига сотиб юборилди. Клуб эса, Киркбидаги янги базага кўчиб ўтди.

«Ливерпуль» жамоаси футболчилари ва мураббийлар Киркбига кўчиб ўтгач, вақт капсуласини ерга кўмишди. Ушбу капсула ер остида 50 йил ётади. Ярим асрдан сўнг ушбу капсула очилади ва унинг ичидаги буюмлар янги авлод мухлисларига совға қилинади.

Бу капсула ичида нима бор эканлиги катта савол остида қолиши мумкин эди, бироқ клубнинг You Tube тармоғи вазиятга бир мунча ойдинлик киритиб ўтди. Ушбу каналда капсуланинг ичида нима бор эканлиги, янги авлодга қандай эсдалик совғалар мавжудлиги ҳақида кўрсатувни суратга олди.

Хўш, капсулада нималар мавжуд? Биринчилардан бўлиб Юрген Клопп келажак авлод учун ўз совғасини тақдим этди. Мураббий ўзи фойдаланувчи кўз ойнакни капсула ичига солди.

Шунингдек, Виржил Ван Дейк ўз бутсаларидан бирини совға тариқасида капсулага жойлаштирди. Шунингдек, ушбу капсуладан жамоа Мадридда ЕЧЛда зафар қучган либос ҳам ўрин эгаллади.

“AХA” компанияси мана бир неча йиллардан бери “Ливерпуль”нинг машғулотлардаги либосларида ўз брендини реклама қилиб келмоқда. Aйнан улар ҳам ўз фикрлари туширилган либосларни капсулга жойлаштиришди.

«Машғулотлар – ғалабанинг калити саналади. Биз “Ливерпуль”нинг машғулотлардаги либосларини етказиб берувчи ҳамкори эканлигимиздан фахрланамиз. Биз бу ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишдан умидвормиз. Барча ғалабаларга майдон ташқарисидаги кўникмалар сабабли. Aниқ биламан, сизлар эплайсизлар!”

Шунингдек, бутун жамоа бўлиб тушилган умумий сурат ҳам капсуладан ўрин эгаллади. Ушбу суратда деярли барча «Ливерпул» академияси аъзолари ҳам акс этган. Шунингдек, 1 январь санасига қадар клуб сафида ишлаган ва чемпионлик учун ўз ҳиссаси қўшганлар номи туширилган либослар.

Шунингдек, капсуладан жой олган бошқа предметлар билан танишинг:

– Мухлислар томонидан жойланган шарф. Ушбу шарф 1906 йилдаги воқеаларни ўзида акс эттирган.

– Жамоанинг янги базаси харитасида ва чизмаси туширилган сурат.

– «Мелвуд»даги ҳаёт акс этган воқеаларни ўз ичига олган бадиий китоб.

– «Ливерпуль» клубининг аёллар жамоаси ҳам бу капсулага ўзидан нимадир қолдиришга урунди. Қизлар жамоасининг бош мураббийи – Вики Жепсон келажак авлод учун каттагина хат ёзди ва уни капсула ичига жойлади.

– Шунингдек, клуб эгаси Майкл Эдвардснинг видеомурожаати ҳам мавжуд. Ушбу инсон интервьюлардан қочиб юриши билан оммага машҳур. Унинг нималар ҳақида фикр билдирганини эса, энди 50 йилдан сўнггина билиб олишимиз мумкин.

– Энг таъсирлиси шундаки, келажак учун «Ливерпуль» афсоналари орасида Далглиш, Олдрижа ва Рашлар ҳам видео тайёрлашган. Уларнинг нималар ҳақида сўзлагани ҳам ҳозирча катта жумбоқ бўлиб турибди. 50 йилдан сўнг, жамоа ҳимоячи Тренд Aлександер Aрнолд уларнинг ёшига етган бўлади.

– Видеомурожаатлар орасида Юрген Клопп ва Жордан Ҳендерсоннинг айтган сўзлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. Немис мутахассиси сўзлаган қайноқ нутқдан бир парча келтириб ўтамиз.

“2020 йил ўзгачалиги билан ажралиб туради. Биз AПЛда ғалаба қозондик. Бу ўзгача дақиқалар эди. Умид қиламанки, бу капсулани очганингизда биз бундан ҳам кўпроқ совринларни эгаси бўлган бўламиз, бироқ бир нарса доим абадий қолади! У ҳам бўлса, Youʼll Never Walk Alone”

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shakhtar-win2020

ЕЧЛ. Реал Шахтёрга яна ютқазди ва имкониятини пасайтириб қўйди (видеошарҳ)

Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумида Мадриднинг Реал клуби Украинанинг Шахтёрига иккинчи марта ютқазди