Главная / Спорт / Луис Суарес коронавирусдан ҳали соғаймади

Луис Суарес коронавирусдан ҳали соғаймади

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Marca” тарқатган хабарга кўра, футболчи томонидан коронавирусга топширилган навбатдаги тест ҳам мусбат натижа берган. Шу боис, у жамоа машғулотларига қайтмади.

Суарес COVID-19га чалингани ҳақидаги хабар 17 ноябрь куни маълум бўлганди. У вирусни Уругвай терма жамоаси сафида юқтирган эди.

33 ёшли футболчи жорий мавсумда “Атлетико” сафида Ла лига доирасида 6та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва битта голга узатма берди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

panshanbe-navb

Паншанбе Тожикистон термасига чақирилди

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОЧ-2023 саралаш баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўриш ниятида жорий йилнинг 27 январь – 7 январь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе ҳамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади